Россия бозорда ўхшаши йўқ дрон яратди

© unsplash.com/Jason BlackeyeДрон. Иллюстративное фото.
Дрон. Иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия саккиз минг метр баландликда 12 соатгача уча оладиган учувчисиз қурилма яратди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россиялик муҳандислар 8 минг метргача баландликда 12 соатгача уча оладиган вертикал учиш ва қўниш хусусиятига эга "Бегалет-Мираж" учувчисиз қурилма яратишди. Бу ҳақда Миллий технология ташаббуси хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Айтилишича, бундай қурилма бугунги кунда бозорда турли вазифалар учун талабга эга. Аввало, алоқа сигналини такрорловчи сифатида. Масалан, сув тошқини каби фавқулодда вазиятларда. Шунингдек, ўрмон ёнғинлари ёки газ қувурлари ва бошқа халқ хўжалиги вазифаларини кузатиш учун.
Қурилманинг электр двигателлари билан парвоз қилиш муддати тахминан 2 соат ёки тахминан 350 километрни ташкил қилади.
Гибрид версияда дрон электр двигатели ва бензинда ишлайдиган ички ёнув двигатели билан жиҳозланиши режалаштирилмоқда, бу версияда парвоз давомийлиги 10-12 соатни ташкил қилади.
Электр станцияси иккита двигателдан иборат. Ишланма жорий йилнинг ёзида бозорга чиқарилади.
Янгиликлар лентаси
0