https://sputniknews.uz/20230506/ozbekiston-yoshlar-tibbiy-korik-34687587.html
Ўзбекистондаги ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилади — тафсилотлар
Ўзбекистондаги ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятларда тиббий кўрикдан ўтказиладиган ёшлар рўйхати шакллантирилади.
2023-05-06T11:16+0500
2023-05-06T11:16+0500
2023-05-06T11:16+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33616448_0:32:3042:1743_1920x0_80_0_0_8da4f45ddcc34cbdae72e470f7cf66d9.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида18-30 ёшгача бўлган ёшлар профилактик тиббий кўрик, скрининг текширувлари ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.Май ойи давомида мамлакатда “Ёшлар саломатлиги ойлиги” ўтказилади.Текширув натижаларига кўра аниқланган касалликлар бўйича беморларни давлат кўмагида даволаш, соғлиқларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тадбирлар ташкил этилади.Бунинг учун дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятларда тиббий кўрикдан ўтказиладиган ёшлар рўйхати шакллантирилади. Шу асосда улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.Шунингдек, ўткир ва сурункали касаллик аниқланганлар бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож бўлганлар эса туман ва шаҳар марказий шифохоналари, вилоят клиникалари ҳамда тиббиёт марказларида соғломлаштирилади.Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.Қолаверса, ойлик доирасида олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда кўчма бригадалар ёрдамида кўриклар ташкил этилади.Ёшлар орасида ҳомиладорлар, янги туққан аёллар ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бор шахсларнинг уйда кўриклари амалга оширилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/06/33616448_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_f689997dd1192f2a159fd6fce57e250e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ссв тиббий кўрик ёшлар
ўзбекистон ссв тиббий кўрик ёшлар
Ўзбекистондаги ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилади — тафсилотлар
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятларда тиббий кўрикдан ўтказиладиган ёшлар рўйхати шакллантирилади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида18-30 ёшгача бўлган ёшлар профилактик тиббий кўрик, скрининг текширувлари ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилади. Бу ҳақда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Май ойи давомида мамлакатда “Ёшлар саломатлиги ойлиги” ўтказилади.
Текширув натижаларига кўра аниқланган касалликлар бўйича беморларни давлат кўмагида даволаш, соғлиқларини мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тадбирлар ташкил этилади.
Бунинг учун дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятларда тиббий кўрикдан ўтказиладиган ёшлар рўйхати шакллантирилади. Шу асосда улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.
Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.
“Кўриклар натижасида ҳаётида биринчи марта сурункали касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олиниб, индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, ўткир ва сурункали касаллик аниқланганлар бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож бўлганлар эса туман ва шаҳар марказий шифохоналари, вилоят клиникалари ҳамда тиббиёт марказларида соғломлаштирилади.
Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.
Қолаверса, ойлик доирасида олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда кўчма бригадалар ёрдамида кўриклар ташкил этилади.
Ёшлар орасида ҳомиладорлар, янги туққан аёллар ва ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бор шахсларнинг уйда кўриклари амалга оширилади.