Ўзбекистоннинг 4-объекти Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилди

© Министерство природных ресурсов республики узбекистан4 объекта Узбекистана включены в список Рамсарских водно-болотных угодий международного значения
4 объекта Узбекистана включены в список Рамсарских водно-болотных угодий международного значения
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга расмий ташрифи доирасида Судоче кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилди.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг 4-объекти халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга расмий ташрифи доирасида Судоче кўли халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлар рўйхатига киритилди.
Тегишли сертификат асосан, сув қушларининг яшаш муҳити сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлари тўғрисидаги конвенция Бош котиби М.Мумба томонидан Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимовга топширди.
“Сув қушларининг кўчманчи турларини сақлашда сув-ботқоқ ерларининг аҳамияти катта. Бу ҳудудлар карбонат ангидридни ўзига сингдириб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатади, шунингдек, экологик туризмни ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга”, деди Азиз Абдуҳакимов.
Ўз навбатида Рамсар конвенцияси Бош котиби Ўзбекистоннинг Рамсар объектларини сақлаш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлади ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Судоче кўли Ўзбекистоннинг Рамсар конвенциясига киритилган 4-объекти бўлди. Бунга қадар Денгизкўл 2001 йилда, Айдар-Арнасой кўллар тизими 2008 йилда ва Тўдакўл ҳамда Қуймазор сув омборлари 2020 йилда Рамсар рўйхатидан жой олган.
Маълумот учун, Судоче кўлида 24 турдаги балиқ, 230 турдаги бўлиб, шундан 24 тури Халқаро Қизил китобга (12 тур) ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Шунингдек, кўлда 30 турдаги сутэмизувчилар ҳам бор.
Судоче кўли баҳор-куз даврида сув қушларининг оммавий концентрацияси жойи сифатида жуда муҳим рол ўйнайди. Сув ҳавзасида баҳорги миграция даврида қушлар сони 100 мингдан ошади.
Янгиликлар лентаси
0