Германия энергетика соҳасида янги драйвер топа олмади — Медведев

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев
Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.05.2023
Oбуна бўлиш
Медведев: Германия Россия энергетика ресурсларига ўриндош қидирмоқда, бошқа давлатлар уларни етказиб беришга тайёр эмас.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Германия Россия Федерацияси билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликка чек қўйиб, самарали ривожланиш учун янги драйвер топа олмади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликка чек қўйган Германия ҳукумати ўз мамлакатини самарали ривожлантириш учун драйвер топа олмади”, деб ёзади Медведев ўзининг Telegram-каналида.
Унга кўра, мамлакат аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи Германиянинг амалдаги канцлери Олаф Шольц кабинети истеъфога чиқиши тарафдори.
Қолаверса, Медведев кутганидек, немис касаба уюшмалари тез орада қўпол йўл билан иш ҳақини оширишга интиладилар, бизнес эса ўз омонлиги учун давлатдан субсидияларни “ёлворади”.
Унинг айтишича, энди Германия нефт, газ, кўмир ва ўтин учун Сибирга боролмайди. АҚШ, Норвегия, Голландия, Яқин Шарқ мамлакатлари ўзларининг энергия ташувчиларини немислар учун қулай шартларда етказиб беришга тайёр эмаслар.
У ўз сўзида Германия иқтисодиёти муваффақиятли ривожланиши мумкин эди, лекин улар Россия углеводородларидан "такаббурлик билан" воз кечганини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0