Туркий давлатлар коинотга қўшма сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда

© Depositphotos.com / RottenmanСпутник в космосе у Земли
Спутник в космосе у Земли  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар қўшма сунъий йўлдошини учириш имкониятларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар Тошкентда қўшма сунъий йўлдошни учириш имкониятларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Қайд этилишича, Тошкентда ТДТга аъзо мамлакатлар космик агентликлари кенгаши бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиё космик конференцияси доирасида ўтказилди.
Кенгаш якунлари бўйича мамлакатлар миллий космик дастурларни амалга ошириш бўйича тажриба алмашишди, шунингдек, аъзо мамлакатларнинг қўшма сунъий йўлдошини учириш имкониятларини муҳокама қилишди.
Тадбир иштирокчилари минтақада космик соҳани янада ривожлантириш йўналишлари юзасидан фикр алмашиб, коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олишди.

"Бу ерда аъзо мамлакатлар ўзнинг сунъий йўлдошини учириш бўйича музокаралар ва иш бошланганидан жуда хурсандмиз, бу мисли кўрилмаган халқаро лойиҳа ва бу барча томонлар учун фойдали бўлишига ишонамиз", - дейди Туркия космик агентлиги раҳбари Сердар Йилдирим.

Маълумот учун, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ташкил этилган. Истанбул саммитида 2021 йил ноябрь ойида унинг номини Туркий давлатлар ташкилотига ўзгартиришга қарор қилинган. Ўзбекистон 2023 йилда ташкилотга раислик қилмоқда. Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон, Туркманистон ва Венгрия кузатувчи сифатида киради.
Янгиликлар лентаси
0