https://sputniknews.uz/20230505/shavkat-mirziyoev-emomali-rahmon-34656399.html
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари яқин келажакда ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишни муҳокама қилишди. 05.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-05T15:27+0500
2023-05-05T15:27+0500
2023-05-05T15:49+0500
сиёсат
ўзбекистон
тожикистон
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005145_0:54:1281:774_1920x0_80_0_0_5b7343d1f18f981b386e27bca4a8e482.jpg
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тожикистон етакчиси давлат раҳбарини Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари жорий кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва иккинчи Ҳудудлар форуми кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим эканини таъкидладилар.Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005145_92:0:1169:808_1920x0_80_0_0_7380b9f1094c9af89b22f35a52a557bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон
сиёсат, ўзбекистон, тожикистон, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқот қилди
15:27 05.05.2023 (янгиланди: 15:49 05.05.2023) Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари яқин келажакда ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар берди
давлат раҳбари матбуот хизмати.
Тожикистон етакчиси давлат раҳбарини Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари жорий кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва амалий ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва иккинчи Ҳудудлар форуми кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим эканини таъкидладилар.
Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.