Қашқадарё ва Сурхондарёга янги "Ақлвой" мобил автобуслари юборилди

© SputnikАвтобусы "Ақлвой"
Автобусы Ақлвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкентдан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Ақлвой” мобиль гуруҳларни ташкил этиш мақсадида қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобуслари юборилди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Бугун Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига янги “Ақлвой” мобил автобуслари юборилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Ақлвой” автобуслар тоғли ҳудудларда болаларга таълим бериш учун 16 ўринли автобуслар бўлиб, иккита вилоятга 7 дона автобус жўнатилди.
© SputnikАвтобусы "Ақлвой"
Автобусы Ақлвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Автобусы "Ақлвой"

“Автобус ичида мактабгача ёшида бўлган болалар учун барча қулайликлар яратилган. Транспорт устига махсус қуёш панеллари ўрнатилган. Улар ёрдамида автобус қурилмалари ишлатилади”, - деди Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб бошқармаси ходими Фаррух Рўзиев.

Автобус телевизор, кондиционер, овқатланиш платформаси, ўқув қуроллари билан жиҳозланган.
© SputnikАвтобусы "Ақлвой"
Автобусы Ақлвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Автобусы "Ақлвой"

“Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Китоб, Деҳқонобод туманларида 6 та ўйин майдончалари, 3 та ISUZU HC-40 автобуслари, Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Денов, Олтинсой, Қумқўрғон туманларида 8 та ўйин майдончалари ташкил этилиб, 4 та ISUZU HC-40 автобуслари қайта жиҳозланиб юборилди”, - дейилади хабарда.

Натижада, ушбу ҳудудларда 42 та мобил гуруҳлари ташкил этилиб, уларда 672 нафар мактабгача ёшдаги болалар мактабгача таълим билан қамраб олинади.
Вазирлик томонидан боғчалар шу кунга қадар жами 65 та шундай қулай ISUZU HC-40 моделдаги автобуслар билан таъминланган.
Республиканинг энг чекка ва олис ҳудудларидаги 7 мингга яқин мактабгача таълимга қатнамайдиган 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.
Янгиликлар лентаси
0