Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга камида 5 йил стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади

© Depositphotos.com / BlazeofgloryУчитель пишет у доски в школе
Учитель пишет у доски в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
2023/2024 ўқув йилидан ОТМларнинг педагогика йўналишидаги сиртқи таълимда ўқишни истаган ўқитувчилар камида 5 йиллик педагогик стажга эга бўлиши керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига фақатгина камида 5 йил педагогик стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу президентнинг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган.
Талабгорларнинг педагогик иш стажига эга экани "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.
Мактаб директорлари ОТМга 2023/2024 ўқув йилига кириш тест имтиҳонларида иштирок этиш учун ҳужжат қабули бошлангунга қадар мактабда фаолият юритаётган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларга тегишли маълумотларни вазирликнинг "Ягона электрон тизими — erp.maktab.uz дастурига киритиши керак.
Янгиликлар лентаси
0