“Ҳужумга аниқ хатти-ҳаракатлар билан жавоб қайтарамиз”: Лавров Ҳиндистонда нималар деди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров на заседании Совета министров иностранных дел государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (СМИД ШОС) на Гоа.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров на заседании Совета министров иностранных дел государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (СМИД ШОС) на Гоа.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
ШҲТ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобда миллий валюталарга ўтиш борасида иш олиб бормоқда, Москва Киевнинг Кремлга уюштирган ҳужумига аниқ хатти-ҳаракатлар билан жавоб қайтаради - Россия ТИВ раҳбарининг асосий фикрлари билан мақоламизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ҳиндистонда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашида (ШҲТ ТИВК) иштирок этди. Унинг якунлари бўйича вазир журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Қуйида Лавровнинг асосий баёнотларини келтирамиз.

ШҲТ мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлиги

ШҲТ мамлакатлари ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш борасида бир нуқтаи назарга келишди: “Бу иш кетмоқда, уни умуман олганда тўхтатиб бўлмайди”.
Ташкилотнинг навбатдаги саммити июнь-июль ойига режалаштирилган. Ҳозир давлат раҳбарларининг якуний иш жадвали устида иш олиб борилмоқда. Унда салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилинади.

Афғонистондаги вазият

Ҳиндистондаги учрашувда вазирлар толибларнинг* мақоми ноаниқлиги сабаб узоқ вақтдан бери йиғилмаган ШҲТ-Афғонистон ишчи гуруҳини фаоллаштиришга келишиб олишди.
ШҲТ Афғонистон ҳукуматидан ваъдаларини бажаришни кутяпти: инклюзив ҳукумат тузиш ва унда барча сиёсий кучларнинг бўлиши. Ҳозир бу амалга оширилмаган.
Мамлакат ишларига яна АҚШ аралашишишга уринмоқда ва вазият зудлик билан чоралар кўришни талаб этади. Америкаликлар толибларга* қарши курашаётган террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида ишончли далиллар бор.
Шунингдек, Вашингтон Афғонистон атрофидаги минтақада яна ўзининг ҳарбий инфратузилмасини бунёд этиш уришларини қўймаяпти ва Москва бунга қаттиқ қаршилик қилади.

Кремлга уюштирилган ҳужум ҳақида

Кремлга зарба – бу Киев Ғарб хўжайинлари ижозатисиз содир этиши мумкин бўлмаган душманона хатти-ҳаракат: “Биз бу casus belli ёки йўқлиги ҳақидаги гаплар билан жавоб бермаймиз. Биз аниқ хатти-ҳаракатлар билан жавоб қайтарамиз”.

Украинадаги инқирозни ҳал этиш ҳақида

Россия АҚШ ва малайларининг Украинани Россияга қарши қайраш учун қурол-яроғ билан таъминлаши натижасида юзага келган муаммоларни ҳал этишни бўйин товламайди. Бироқ уларни айримлар хоҳлаётгани каби фақат Донбассдаги туташув чизиқларига таяниб ҳал этиб бўлмайди: “Ҳамма бўлиб ўтаётган воқеаларнинг геосиёсий хусусиятини тушунади”.
Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг жамоаси ҳар қандай мамлакат у билан мулоқот қилишни истамаслиги учун қўлидан келган барча ишни қиляпти. Зеленский Ғарб қўлидаги қўғирчоқ. Бу боис инқироз бевосита унинг хўжайинлари билан ҳал этилиши керак.
Янгиликлар лентаси
0