Кимё бўйича Халқаро Менделеев олимпиадасининг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди

© RIA NovostiВидеомост Москва – Астана, посвященный первым итогам 57-й Международной Менделеевской олимпиады школьников по химии (ММО-57).
Видеомост Москва – Астана, посвященный первым итогам 57-й Международной Менделеевской олимпиады школьников по химии (ММО-57). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчилари олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди, шунингдек, Москва-Остона видеокўпригида унинг биринчи натижаларини сарҳисоб қилишди.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 1-6 май кунлари кимё бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасининг (ХМО-57) дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди.
Олимпиада ташкилотчилари ва иштирокчилари олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини пайшанба куни "Россия Сегодня" медиа гуруҳи матбуот марказида бўлиб ўтган Москва – Остона видеокўпригида муҳокама қилиб, унинг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилишди.
Видеокўприкни очар экан, Россия Фанлар академияси вице-президенти, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети кимё факультети илмий раҳбари, мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган кимё бўйича Халқаро Менделеев олимпиадаси ташкилий қўмитаси раиси Степан Калмиков Остонадаги олимпиада юқори даражада ўтаётганини таъкидлаб, унинг илм-фанни оммалаштиришдаги аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.
© RIA NovostiСтепан Калмыков - вице-президент РАН, научный руководитель химического факультета МГУ им. М.В.Ломоносова, председатель оргкомитета Международной Менделеевской олимпиады школьников по химии.
Степан Калмыков - вице-президент РАН, научный руководитель химического факультета МГУ им. М.В.Ломоносова, председатель оргкомитета Международной Менделеевской олимпиады школьников по химии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Степан Калмыков - вице-президент РАН, научный руководитель химического факультета МГУ им. М.В.Ломоносова, председатель оргкомитета Международной Менделеевской олимпиады школьников по химии.
"Олимпиада ва у билан боғлиқ ҳамма нарса инсонларга – кимё қизиқарли ва муҳим эканлигини, у атрофимизда ва ичимизда эканлигини кўрсатишга ёрдам беради. Кимё бизнинг келажагимиз, мамлакатнинг технологик ривожи у билан боғлиқ. Олимпиада яна нима учун муҳим? Кўпчилик спорт билан шуғулланади ва кимё олимпиадаси ҳам спорт кабидир, фақат заковат даражасида. Турли мамлакатлардан келган ёшлар ўз билимлари бўйичабеллашади, бу уларни ва уларнинг дўстларини кимё ва бошқа табиий ва техник фанларни ўрганишга ундайди, шунинг учун бизнинг олимпиада жуда муҳим", деган фикрни билдирди Степан Калмиков.
Олимпиада ташкилий қўмитаси раиси Россия Фан ва олий таълим вазирлиги нафақат Россия, балки бошқа мамлакатларнинг ХМО ғолибларига Россия олий ўқув юртларига ўқишга киришда имтиёзлар бериш масаласини ҳам кўриб чиқишига умид билдирди.
Андрей Мелниченко жамғармаси ижрочи директори, ХМО ташкилий қўмитаси ҳамраиси Александр Чередник Олимпиада иштирокчилар учун муваффақиятли ижтимоий юксалиш бўлиб бораётганини таъкидлади.
© RIA NovostiАлександр Чередник - исполнительный директор Фонда Андрея Мельниченко, сопредседатель оргкомитета ММО.
Александр Чередник - исполнительный директор Фонда Андрея Мельниченко, сопредседатель оргкомитета ММО.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Александр Чередник - исполнительный директор Фонда Андрея Мельниченко, сопредседатель оргкомитета ММО.
“Мактаб ўқувчилари 6-7-синфдан бошлаб танловда юқори натижаларга эришишга ҳаракат қилмоқдалар. Агар улар ўз меҳнати ва иқтидори билан бунга эришса, улар ўзларининг келажакдаги ҳаётида, ўқиш босқичида ҳам, касбий фаолиятда ҳам, олим, муҳандис ёки тадбиркорлик – қандай касбни танлашларидан қатъи назар ютуқ ва афзалликларга эга бўлишади. <…> Ғолиб ва ​​совриндорларга алоҳида имтиёзлар бериш масалалари миллий давлатлар доирасида ҳал этилиши керак”, деди у.
Қозоғистон Республикаси таълим вазирлигининг Ўрта таълим қўмитаси раиси ўринбосари Зауре Байменова Қозоғистоннинг халқаро фан олимпиадаларини ўтказиш тажрибаси ҳақида гапирди.
© RIA NovostiЗауре Байменова - заместитель председателя комитета среднего образования Министерства просвещения Республики Казахстан.
Зауре Байменова  - заместитель председателя комитета среднего образования Министерства просвещения Республики Казахстан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Зауре Байменова - заместитель председателя комитета среднего образования Министерства просвещения Республики Казахстан.
"Биз ҳамкасблар билан олимпиадаларни офлайн режимга қайтариш зарур, деб ҳисоблаймиз, чунки бу нафақат интеллектуал мусобақа, балки танишув, мулоқот ва тажриба алмашишдир. Бундай тадбирларда қатнашиш орқали ёшлар ўзаро дўстлашадилар. Шунинг учун дастур тузиш давомида биз яшаш, овқатланиш, мулоқот қилиш учун қулай шарт-шароитларни, шунингдек, бой маданий дастурни тақдим этишга ҳаракат қилдик”, деди у.
ХМО-56 мутлақ ғолиби, Академик В.В.Лунин мукофоти соҳиби Игнатий Тарабрин видеокўприк иштирокчиларига Менделеев олимпиадасида қатнашиш тажрибаси билан ўртоқлашди ва машғулотлар давомида эгалланган кўникмалар ҳақида гапириб берди.
© RIA NovostiИгнатий Тарабрин - абсолютный победитель ММО-56, обладатель Премии имени академика В.В.Лунина.
Игнатий Тарабрин - абсолютный победитель ММО-56, обладатель Премии имени академика В.В.Лунина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Игнатий Тарабрин - абсолютный победитель ММО-56, обладатель Премии имени академика В.В.Лунина.
"Олимпиадаларга тайёргалик кўрганимдаги уч йил вақт ичида олган билимларим шу кунгача менга ёрдам беради. Бу билимларни олиш учун эса ўқишни, мустақил равишда янги билимларни излашни ва ғалаба қозонишни ўрганишим керак эди. Бу кўникмалар менга бугун ҳам, Москва давлат университетининг кимё факультетида ўқишимда ёрдам бермоқда. Олимпиаданинг ўзига келсак, Ўзбекистонга саёҳат жуда ажойиб ва ​​жуда ёрқин ўтди. Олимпиадада қатнашиш бизни жамоадошларимиз билан жуда кучли бирлаштирди, ҳозир уларнинг баъзилари мен билан бирга бир гуруҳда таҳсил олишади”, деди у.
Россиянинг ХМО-57 жамоаси аъзоси Дария Азарова мусобақа ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди ва ташкилотчиларга тадбирга юқори савияда тайёргарлик кўргани учун миннатдорчилик билдирди.
© RIA NovostiДарья Азарова - участница сборной России на ММО-57.
Дарья Азарова - участница сборной России на ММО-57. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Дарья Азарова - участница сборной России на ММО-57.
“Ҳакамлар ҳайъати аъзоларига алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Оҳирги назарий босқичдаги топшириқлар анча қийин бўлганлиги олимпиада даражасидан далолат беради, аммо уларни ҳал қилиш жуда қизиқарли ўтди. Менга олимпиададаги яхши муҳит ёқади, бу бизга кўп ёрдам беради", деди Дария Азарова.
ХМО-57 бўйича Қозоғистон Республикаси терма жамоаси аъзоси Бекболат Мамирбеков 2022 ва 2023 йилги олимпиадаларда тўпланган тажрибани юқори баҳолади.
© RIA NovostiБекболат Мамырбеков - участник сборной Республики Казахстан на ММО-57.
Бекболат Мамырбеков - участник сборной Республики Казахстан на ММО-57. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Бекболат Мамырбеков - участник сборной Республики Казахстан на ММО-57.
“Олимпиада нафақат соврин, балки янги танишувлар ва тажриба ҳамдир. Олимпиада танқидий фикрлашни ривожлантиради. Бу ерда олинган билимларни бошқа соҳаларда ҳам қўллаш мумкин, чунки нафақат бир йўналишда ривожланиш мумкин”, деди Бекболат Мамирбеков.
М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети доценти, Россиянинг ХМО-57 жамоаси раҳбари Елена Еремина мактаб ўқувчилари учун кимё бўйича республика олимпиадалари ғолибларига мураббийлик фаолиятини ташкил этиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
© RIA NovostiЕлена Еремина - доцент МГУ имени М.В.Ломоносова, руководитель сборной России на ММО-57.
Елена Еремина - доцент МГУ имени М.В.Ломоносова, руководитель сборной России на ММО-57. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Елена Еремина - доцент МГУ имени М.В.Ломоносова, руководитель сборной России на ММО-57.
"Ёшлар олимпиада босқичини якунлашлари биланоқ, биз дарҳол улар билан ишлашни бошлаймиз, уларнинг кимёвий ва психологик хатоларини аниқлаймиз. Кимёвий хатолар билан курашиш жудаосон, биз фақат бу борада ўқиш керак бўлган манбани айтамиз. Психологик хатолар вақтни тўғри бошқара олмаслик ва маълумотни тўғри қабул қила олмаслик. Биз бу ҳолат билан ҳам ишлаймиз ва ёшларга навбатдаги Олимпиадага тайёргарлик кўришда нималарга эътибор бериш кераклигини айтамиз", деди у.
ХМО-57 Озарбайжон жамоаси раҳбари, ХМО-46 иштирокчиси Милана Агаева 2012 йилги Олимпиадада муваффақиятли иштирок этиш тажрибаси унга бугунги кунда янги авлод олимпиадачиларининг мураббийи бўлишга қандай ёрдам бергани ҳақида гапириб берди.
© RIA Novosti Милана Агаева - руководитель сборной Азербайджана на ММО-57, участница ММО-46.
 Милана Агаева - руководитель сборной Азербайджана на ММО-57, участница ММО-46. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Милана Агаева - руководитель сборной Азербайджана на ММО-57, участница ММО-46.
"Мактабдан сўнг мен бошқа иқтидорли болаларни олимпиадага тайёрлашда ёрдам бермоқчиман, деган қарорга келдим. 2012 йилдан бошлаб иштирокчиларни танлаш ва тайёрлаш қоидалари жуда ўзгарди. Бу йилги вазифалар 2012 йилга қараганда анча қийин бўлди, аммо жамоамиз иштирокчиларига жуда ёқди ва улар амалий турниинтиқлик билан кутишмоқда. Менга ушбу тадбирнинг бир қисми бўлиш ва болаларга муваффақиятга эришишда ёрдам жуда ёқади ", дея хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0