ЖССТ коронавирус пандемияси якунланганини эълон қилди

© Sputnik / Alexey Vitvitsky / Медиабанкка ўтишЭмблема Всемирной организации здравоохранения на дверях штаб-квартиры в Женеве
Эмблема Всемирной организации здравоохранения на дверях штаб-квартиры в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
2020 йилдан буён расман 7 миллионга яқин киши CОVID-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 учун пандемия мақомини бекор қилади. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.
Гебрейесус сўзларига кўра, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси жамоат соғлиқни сақлаш вазирлиги соҳасидаги коронавирус сабаб эълон қилинган фақулодда ҳолатни бекор қилишни тавсия қилган.
“Мен рози бўлдим. Шу боис катта умид билан эълон қиламанки, COVID-19 энди соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат мақомига эга эмас”, - деди у.
ЖССТ раҳбарининг аниқлик киритишича, 2020 йилдан буён расман 7 миллионга яқин киши CОVID-19 оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
“Бироқ реал рақамлар бундан анча юқори. Биз камида 20 миллион ўлим ҳолатини назарда тутяпмиз”, - деди Гебрейесус.
2023 йил 4 май ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 765 миллиондан ортиқ коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилган.
2019 йил декабрида SARS-CoV-2 вируси билан касалланиш авж олиши Хитойнинг Ухань шаҳрида кузатилган эди. 2020 йил 30 январь куни ЖССТ бу касаллик тарқалишини халқаро аҳамиятга эга жамоат соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат, 11 март куни эса пандемия деб эълон қилди. COVID-19 пандемияси 3 йил 1 ой ва 24 кун давом этди.
Янгиликлар лентаси
0