Жамоат транспорти учун йўлкира хақи ўзгариши кутилмоқда

© ТошшаҳартрансхизматАвтобуслар
Автобуслар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Май ойининг охирига қадар Транспорт вазирлиги томонидан жамоат транспорти воситаларларида қатновчи йўловчилар учун тўлов таърифлари ўзгаради.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Жамоат транспорти учун йўлкира 2000 сўм бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди, дея хабар берди ЎзА.
Жамоат транспорти учун йўлкира нархи ўзгаришининг аниқ санаси маълум бўлиши билан уни Telegram-каналимизда эълон қиламиз. Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг.
Қайд этилишича, май ойининг охирига қадар Транспорт вазирлиги томонидан жамоат транспорти воситаларларида қатновчи йўловчилар учун тўлов таърифлари ўзгаради.
Яъни кутилаётган таъриф режасига кўра, жамоат транспорт воситаларида қатнаш учун йўлкиранинг бир марталик нархи 2000 сўм, банк ва транспорт карталари, мобиль иловалар орқали тўлов қилувчи йўловчилар учун эса 1600 сўмга ўзгаради.
Шунингдек, бир транспорт туридан иккинчи, учинчи ва тўртинчи маротаба фойдаланган йўловчилар учун эса қулай имтиёзлар берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0