Захарова Киевнинг барча хатти-ҳаракатлари учун Ғарб жавоб беришини маълум қилди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМария Захарова
Мария Захарова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2023
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари “Украинадаги қонуний ҳокимиятни йўқ қилган, ҳокимият тепасига таваккалчи ва бандитларни қўйган.
ТОШКЕНТ,4 май — Sputnik. Вашингтон, Лондон ва НАТО мамлакатлари Киев режимининг барча хатти-ҳаракатлари учун жавоб беришади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Киев режими қилаётган барча ишлар учун биринчи галда унинг Вашингтон, Лондон ва умуман НАТО яратувчилари ва кураторлари жавоб беришади”, - дея ёзди Захарова ўзининг Telegram-каналида.

Дипломатнинг таъкидлашича, Ғарб мамлакатлари “Украинадаги қонуний ҳокимиятни йўқ қилган, ҳокимият тепасига таваккалчи ва бандитларни қўйган, уларни пул ва қурол-яроғ билан таъминлаган, хоҳлаган ишини қилиши мумкинлиги ва жазосиз қолиши ҳиссини уйғотган, сиёсий бошпана ва ҳарбий ҳамроҳлик билан таъминлаган”.
Аввалроқ Россия президенти матбуот хизмати тунда Киев Россия етакчиси қароргоҳи Кремлга учувчисиз учар қурилмалар ёрдамида зарба беришга уринганини маълум қилди. Иккита дрон Кремль томон йўл олаётган бўлган. Россия ҳарбийлари ва махсус хизматлари зудлик билан уларни йўқ қилишган. Россия президенти Владимир Путин жабрланмаган ва одатдагидек ишлашда давом этмоқда.
Москва Киевнинг бу хатти-ҳаракатини режалаштирилган теракт ва давлат раҳбарига суиқасд деб баҳолади. Россия қачон зарур деб ҳисобласа, бунга жавоб қайтириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Мавзуга оид:

Депутатлар “террорчи Киев режимига” қарши қурол қўллашни талаб қилишади - Володин
Володин Зеленский режими билан музокаралар ўтказиб бўлмаслигини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0