https://sputniknews.uz/20230504/ukraina-tinchlik-tramp-orban-34619541.html
Украинада тинчлик ўрнатилиши учун Трамп қайтиши керак — Орбан
Украинада тинчлик ўрнатилиши учун Трамп қайтиши керак — Орбан
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия бош вазири Орбан: Трампнинг қайтиши Украинада тинчлик ўрнатиш учун зарур.
2023-05-04T18:16+0500
2023-05-04T18:16+0500
2023-05-04T18:16+0500
дунёда
венгрия
ақш
виктор орбан
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30596590_0:0:3078:1731_1920x0_80_0_0_bd014830dfb32cabe742883af29f176f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтиши Украинада тинчлик ўрнатилишига кўмаклашган бўларди. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Венгрия бош вазири, шунингдек, Европада ҳам, Америкада ҳам халқлар "либерал-прогрессив лабораторияларда ишлаб чиқилган вирус" томонидан ҳужумга учраётганини таъкидлади.Орбаннинг сўзларига кўра, “илғор деб аталувчи ташқи сиёсат бизни доим урушга тортади”.Аввалроқ Орбан Украинада тинчлик фақат Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан сўнг ўрнатилиши мумкинлигини, Европа эса Минск келишувларини бажара олмагани учун воситачилик имкониятини бой берганини айтганди.
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30596590_347:0:3078:2048_1920x0_80_0_0_6f8bd88a9603c34bed69ac1d1ab21194.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
венгрия ақш дональд трамп виктор орбан украина россия
венгрия ақш дональд трамп виктор орбан украина россия
Украинада тинчлик ўрнатилиши учун Трамп қайтиши керак — Орбан
Венгрия бош вазири Трампнинг президент сифатида қайтиши Украинада тинчлик ўрнатиш учун зарур деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтиши Украинада тинчлик ўрнатилишига кўмаклашган бўларди. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди, дея хабар берди
РИА Новости. “Ишончим комилки, агар жаноб Трамп президент (АҚШ) бўлганида, бугун ҳеч қандай уруш Украина ва Европани парчалаб ташламасди. Қайтиб келинг, жаноб президент, Американи яна буюк қилинг ва бизга тинчлик келтиринг!”, - деди Орбан Будапештдаги Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида.
Венгрия бош вазири, шунингдек, Европада ҳам, Америкада ҳам халқлар "либерал-прогрессив лабораторияларда ишлаб чиқилган вирус" томонидан ҳужумга учраётганини таъкидлади.
Орбаннинг сўзларига кўра, “илғор деб аталувчи ташқи сиёсат бизни доим урушга тортади”.
“Мен бир нечта шундай рангли инқилобларни кўрганман. Бу эркинлик ҳақидаги баёнотлар билан бошланиб, либерал прогрессив қайта тарбиялаш ва шахсни такомиллаштириш билан давом этди ва охир-оқибат мамлакатларда тартибсизлик, саросималар ва шармандалик қолди ", - деди у.
Аввалроқ Орбан Украинада тинчлик фақат Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан сўнг ўрнатилиши мумкинлигини, Европа эса Минск келишувларини бажара олмагани учун воситачилик имкониятини бой берганини айтганди.