https://sputniknews.uz/20230504/tojikiston-qurilish-toshkent-tajribasi-34605399.html
Тожикистон делегацияси қурилиш соҳасида Тошкент тажрибасини ўрганди
Тожикистон делегацияси қурилиш соҳасида Тошкент тажрибасини ўрганди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда Раҳмонов сўнгги йилларда пойтахтда президент бошчилигида амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар ҳақида маълумот берди.
2023-05-04T10:18+0500
2023-05-04T10:18+0500
2023-05-04T12:42+0500
жамият
ўзбекистон
тожикистон
тошкент
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34605236_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_0dbc4f878b12933e745df468a4101e47.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Душанбе шаҳрининг делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Делегацияга Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмонзода Абдужаббор Азиз бошчилик қилди.Учрашувда Раҳмонов сўнгги йилларда пойтахтда президент бошчилигида амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, пойтахт ҳокимлиги меҳмонлар билан ҳамкорликка ва барча масалаларда кўмак беришга тайёрлигини билдирди.Абдужаббор Раҳмонзода учрашувни ташкил этишда кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди. У Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг инфратузилмасини янгилаш, унда замонавий бизнес ва турар жой мажмуаларини ўзида мужассам этган Халқаро ишбилармонлик марказини яратиш топшириғини берганини маълум қилди.Раҳмонов пойтахт ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар келгусида ҳам ҳар томонлама ҳамкорлик ҳамда амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва учрашув якунида тарафлар ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.Маълумот учун, ташриф доирасида Душанбе делегациясининг вакиллари пойтахтдаги "Tashkent City", "Olmazor Business City", "Янги Ўзбекистон" боғи, Яшнобод туманидаги Технопарк каби қатор йирик объектларга ташриф буюриб, тажриба ўрганиш имкониятига эга бўлишди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34605236_70:0:1207:853_1920x0_80_0_0_57a80aa9a581f3e3b5d0528b99592596.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тожикистон ўзбекистон
Тожикистон делегацияси қурилиш соҳасида Тошкент тажрибасини ўрганди
10:18 04.05.2023 (янгиланди: 12:42 04.05.2023) Душанбе шаҳар қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаларининг тегишли мутасаддилари Тошкентга тажриба ўрганиш учун ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Душанбе шаҳрининг делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Делегацияга Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмонзода Абдужаббор Азиз бошчилик қилди.
Учрашувда Раҳмонов сўнгги йилларда пойтахтда президент бошчилигида амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, пойтахт ҳокимлиги меҳмонлар билан ҳамкорликка ва барча масалаларда кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Абдужаббор Раҳмонзода учрашувни ташкил этишда кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди. У Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг инфратузилмасини янгилаш, унда замонавий бизнес ва турар жой мажмуаларини ўзида мужассам этган Халқаро ишбилармонлик марказини яратиш топшириғини берганини маълум қилди.
Топшириқни ижро этиш доирасида Душанбе шаҳар қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик бошқармаларининг тегишли мутасаддилари Тошкент шаҳрига тажриба ўрганиш учун ташриф буюрганини айтди. Шунингдек, ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак учун миннатдорлик билдирди.
Раҳмонов пойтахт ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар келгусида ҳам ҳар томонлама ҳамкорлик ҳамда амалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва учрашув якунида тарафлар ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.
Маълумот учун, ташриф доирасида Душанбе делегациясининг вакиллари пойтахтдаги "Tashkent City", "Olmazor Business City", "Янги Ўзбекистон" боғи, Яшнобод туманидаги Технопарк каби қатор йирик объектларга ташриф буюриб, тажриба ўрганиш имкониятига эга бўлишди.