https://sputniknews.uz/20230504/obod-qishloq-obod-mahalla-dastur-jamoatchilik-fikri-34623100.html
Энди “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига жамоатчилик фикри асосида пул ажратилади
Энди “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига жамоатчилик фикри асосида пул ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.
2023-05-04T17:45+0500
2023-05-04T17:45+0500
2023-05-04T17:45+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
давлат бюджети
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/06/26895415_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_9f1273a8e06825853cc42d168f6eabca.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 183–сонли қарори билан тегишли низом қабул қилинди.Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.Жараёнлар 3 та босқичда ташкил этилади:Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қатор усуллардан бири орқали аниқланади.Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.Овоз бериш якунлангандан сўнг 3 кунда ғолиб лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) Махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан 3 кунда лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.Ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/06/26895415_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_d1bbd4f3678880a26428110b1a42b3a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон янги қарор давлат бюджети
ўзбекистон янги қарор давлат бюджети
Энди “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига жамоатчилик фикри асосида пул ажратилади
Лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг
183–сонли қарори билан тегишли низом қабул қилинди.
Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.
Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.
Жараёнлар 3 та босқичда ташкил этилади:
1-босқичда – порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
2-босқичда – шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
3-босқичда – саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.
Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қатор усуллардан бири орқали аниқланади.
лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;
аҳоли сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.
Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.
Овоз бериш якунлангандан сўнг 3 кунда ғолиб лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) Махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан 3 кунда лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.
Ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.