https://sputniknews.uz/20230504/mirziyoev-lukashenko-telefon-masalalar-34627925.html
Мирзиёев Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди — кўриб чиқилган масалалар
Мирзиёев Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди — кўриб чиқилган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Мулоқотда ҳамкорликдаги лойиҳаларни жадаллаштириш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва фаол ҳудудлараро алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
2023-05-04T18:44+0500
2023-05-04T18:44+0500
2023-05-04T18:44+0500
сиёсат
ўзбекистон
беларусь
шавкат мирзиёев
александр лукашенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005144_239:234:1050:690_1920x0_80_0_0_3bac22fdf75fe935249a8312c531b37b.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан ўтказган телефон орқали мулоқот қилди. Унда қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва савдо муносабатларининг суръатини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.Суҳбат аввалида Беларусь президенти 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.Президентлар Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди.Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Уларни жадаллаштириш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва фаол ҳудудлараро алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005144_283:236:976:756_1920x0_80_0_0_a524b07652c87a8086902990ce52d462.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон беларусь шавкат мирзиёев александр лукашенко
ўзбекистон беларусь шавкат мирзиёев александр лукашенко
Мирзиёев Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди — кўриб чиқилган масалалар
Мулоқотда ҳамкорликдаги лойиҳаларни жадаллаштириш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва фаол ҳудудлараро алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан ўтказган телефон орқали мулоқот қилди. Унда қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва савдо муносабатларининг суръатини таъминлаш масалалари
кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида Беларусь президенти 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.
Президентлар Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди.
Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, электротехника ва бошқа тармоқларда саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Уларни жадаллаштириш учун Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва фаол ҳудудлараро алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.