Трансафғон темир йўли лойиҳаси ҳозирча қоғозда қолмоқда – Кабулов

© unsplash.com/Mike EnerioЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2023
Oбуна бўлиш
Бу лойиҳа ҳозирча фақат лойиҳа бўлиб, у ҳали аниқ жисмоний шаклга эга эмас, деди Кабулов.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Европа давлатларини Жанубий Осиё билан боғлаши керак бўлган Трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси уни амалга ошириш учун маблағ топиш зарурати туфайли ҳалигача амалга оширилмади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Россия Федерацияси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
“Бу лойиҳа ҳозирча фақат лойиҳа бўлиб, у ҳали аниқ жисмоний шаклга эга эмас”, — деди Кабулов.
Шу билан бирга, у “қимматбаҳо” лойиҳа ташаббускорлари зарур молиявий ресурсларга эга бўлса, унда иштирок этишдан манфаатдор бўлган Россия компаниялари топилишига ишонч билдирди, чунки гап нафақат темир йўл ётқизиш, балки, Россиянинг барча имкониятлари мавжуд бўлган локомотивларни, ҳаракат таркибини етказиб бериш ҳақида ҳам кетмоқда.
Россия илк бор 2018 йилда Покистон портларига чиқадиган Мозори Шариф-Кобул-Пешовар янги темир йўли қурилиши бўйича муҳокамаларда иштирок этди. Гап катта қисми Афғонистон ҳудудидан ўтувчи 573 километрлик темир йўл магистрали қурилиши ҳақида кетаётган эди. У Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларини боғлаши режалаштирилган эди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича якуний келишувга 2021 йил февралида Ашраф Ғани Афғонистон президенти бўлганида эришилган эди.
Беш йиллик янги темир йўл қурилиши 2021 йил сентябрида бошланиши керак эди, бироқ Афғонистонда “Толибон”* ҳаракати ҳокимият тепасига келгач, бу лойиҳа музлатиб қўйилди.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот
Янгиликлар лентаси
0