https://sputniknews.uz/20230503/tadbirkor-bank-mablag-olib-qoyish-ozodlik-mahrum-etilish-34581360.html
Тадбиркорнинг банкдаги маблағини ноқонуний олиб қўйганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Тадбиркорнинг банкдаги маблағини ноқонуний олиб қўйганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
2023-05-03T14:55+0500
2023-05-03T14:55+0500
2023-05-03T14:57+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
банк
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/07/20397583_0:185:2983:1863_1920x0_80_0_0_7e3217f4de775ebc9d5c1c0b8046ed1e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тадбиркорнинг банкдаги пул маблағини қонунга хилоф равишда олиб қўйганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.Сенаторлар тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қонунни кўриб чиқишди.Мазкур қонун билан тадбиркорларнинг банкдаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз ўтказганлик, олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган қўшимча моддаБанк ҳисобварақларидаги пул маблағларини тадбиркорларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пулни ўз вақтида қайтармаслик ҳолати бўйича айбдорга базовий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солиниши қайд этилмоқда.Жиноят кодексига киритилаётган қўшимча моддаТадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, жиноятнинг тоифасига қараб базовий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/07/20397583_126:0:2857:2048_1920x0_80_0_0_5d7faa86b34d9a24e56151d8a3af3e01.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сенат банк тадбиркорлар
ўзбекистон сенат банк тадбиркорлар
Тадбиркорнинг банкдаги маблағини ноқонуний олиб қўйганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин
14:55 03.05.2023 (янгиланди: 14:57 03.05.2023) Тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Тадбиркорнинг банкдаги пул маблағини қонунга хилоф равишда олиб қўйганлар озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Сенатнинг қирқинчи
ялпи мажлисида маълум қилинди.
Сенаторлар тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қонунни кўриб чиқишди.
Мазкур қонун билан тадбиркорларнинг банкдаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз ўтказганлик, олиб қўйганлик ёхуд ортиқча ундирилган маблағларни ўз вақтида қайтармаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган қўшимча модда
Банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини тадбиркорларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пулни ўз вақтида қайтармаслик ҳолати бўйича айбдорга базовий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солиниши қайд этилмоқда.
Жиноят кодексига киритилаётган қўшимча модда
Тадбиркорларнинг пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик ҳолатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам содир этиладиган бўлса, жиноятнинг тоифасига қараб базовий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 600 бараваригача жарима ёки 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.