Мирзиёев Шольц билан учрашди: қандай келишувларга эришилди
08:00 03.05.2023 (янгиланди: 13:18 03.05.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи доирасида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Германия "Германия - Марказий Осиё" форматида мулоқот майдонини ишга туширишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия федерал канцлери Олаф Шольц билан музокаралари чоғида маълум қилинди.
Кеча Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан Берлинга келди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
1/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
2/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
3/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
4/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
5/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
1/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
2/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
3/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
4/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
5/5
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи
Ташриф доирасида ўтган қўшма бизнес-форуми якунида умумий қиймати 9 миллиард долларлик савдо, инвестициявий ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Яшил" энергетика, қазиб чиқариш, кимё, фармацевтика тармоқларида, транспорт инфратизулмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, инновация ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари шулар жумласидан.
Германия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “KfW”, “Deutsche Bank” банклари ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олинди.
“Томонлар ташриф чоғида Кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида Ҳукуматлараро декларация имзоланишини олқишладилар”, дейилган хабарда.
"Германия - Марказий Осиё" форматида мулоқот майдонини ишга туширишга аҳдлашиб олинди.
Минтақада, шу жумладан Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу мамлакат учун гуманитар лойиҳаларни давом эттириш, шу жумладан Термиздаги логистика мажмуаси ва Афғон ёшлари учун таълим маркази имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
Томонлар Марказий Осиёни Европа билан боғлайдиган самарали йўналишни шакллантиришга хизмат қилувчи Транскаспий йўлагини биргаликда ривожлантириш бўйича якдил фикр билдиришди.
Германия ҳукумати Ўзбекистон ҳудудларида немис тилини ўқитишни кенгайтиришга техник кўмак кўрсатиши тўғрисида келишиб олинди.
Умуман, ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.
Учрашув якунида давлат раҳбари Германия федерал канцлери Олаф Шольцни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Маълумот учун, Германиядан Ўзбекистонга инвестициялар ҳажми 5,5 миллиард долларга етди, шундан 4 миллиард доллар охирги 6 йилда жалб қилинган.