Қрим раҳбариятига суиқасд уюштирмоқчи бўлган Украина ҳарбий разведкаси агентлари ушланди

Oбуна бўлиш
ФХХ Қримда Украина ҳарбий разведкаси агентлигининг фаолиятига чек қўйди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қрим раҳбариятига суиқасд уюштирмоқчи бўлган Украина ҳарбий разведкаси агентлиги тармоғини фош этди. Теракт ташкилотчиси Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Роман Машовец. Бу ҳақда Россия ФХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суиқасд объекти сифатида Қрим республикаси раҳбари Сергей Аксёнов, Қрим парламенти раиси Владимир Константинов ва Ялта мэри Янина Павленко танлаб олинган бўлган. Бундан ташқари, ярим оролнинг транспорт инфратузилмаси теракт учун нишон бўлган.
“Терактлар бевосита ташкилотчиси ва юқори мартабали амалдорларни ўлдиришга тайёргарлик кўриш мувофиқлаштирувчиси Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Буданов Кириллнинг яқини – 2020 йилбан буён Украина президенти Владимир Зеленский офиси раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган ҳарбий разведканинг амалдаги захирадаги зобити Машовец Роман бўлади”, - дейилган хабарда.
Қримда қўлга олинган Украина ҳарбий разведкаси агентлигига ишлаганлар Россия ва Украина фуқаролари қуйидагилар: Виктор Подвальный, Александр Литвиненко, Сергей Кривошеин, Константин Евмененко, Игорь Зорин ва Сергей Войнаровский
Уларни Машовец ёллаган ва улар теракт уюштиришни режалаштирилган. Амалдорларни махсус техника воситалари ёрдамида кузатиб, ўқотар қурол сотиб олишган.
Шунингдек, Украина ва Болгария фуқароси Д.Петранов ҳибсга олинган. Унинг Россияга портловчи моддаларни олиб келишга алоқаси борлиги айтилмоқда.
Улар тинтув қилинганда умумий вазни 6 кг бўлган Британияда ишлаб чиқарилган портовчи моддалардан ясалган 5 та қўллашга тайёр қўлбола портловчи қурилма топиб олинган. Шунингдек, ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган электродетонатор, портловчи қурилмани ишга туширувчи радио орқали бошқарилувчи механизмлар, кузатув мосламалари ва Украина ҳарбий разведкасидаги кураторлари билан махфий мулоқот қилиши учун ишлатилган алоқа воситалари аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0