Қашқадарёда халқаро мода фестивали ўтказилади

© Sputnik / Зафар ХалиловUzbekistan Fashion Week 2022
Uzbekistan Fashion Week 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2023
Oбуна бўлиш
Тадбир доирасида хорижий меҳмонлар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда учрашувлар, гастрономик, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси кўргазмалари ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. 12-13 май кунлари Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “Ethno and modern fashion week” халқаро фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Фестиваль дастуридан гастрономик кўргазма, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси, шунингдек, Яккабоғ туманида этноспорт ўйинлар ва “Амир Темур харбий таёргарлик машқларида” номли театрлаштирилган саҳна кўринишлар ўрин олган.
Шунингдек, хорижий ва маҳаллий брендлар ҳамда ёш дизайнерларнинг намойишлари, ёш модельерларнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.
Тадбир доирасида хорижий меҳмонлар иштирокида маҳорат дарслари ҳамда учрашувлар, гастрономик, миллий ҳунармандчилик ва заргарлик ярмаркаси кўргазмалари ташкил этилади.
Фестивалдаги миллий ва замонавий мусиқа садолари, фаввора парад, лазер шоу, гала концерт ва очиқ майдонда модалар намойишлари жами 1000 га яқин меҳмонларни кутмоқда.
Янгиликлар лентаси
0