https://sputniknews.uz/20230503/ozbekiston-oquvchilar-qozogiston-mendeleev-olimpiadasida-34568221.html
Ўзбекистонлик ўқувчилар Қозоғистонда ўтаётган Менделеев олимпиадасида иштирок этмоқда
Ўзбекистонлик ўқувчилар Қозоғистонда ўтаётган Менделеев олимпиадасида иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бугун ўқувчилар олимпиаданинг иккинчи назарий босқичида иштирок этишади. Унда ўқувчиларга кимё фанининг 5 та бўлимига оид 15 та масала тақдим этилади.
2023-05-03T09:30+0500
2023-05-03T09:30+0500
2023-05-03T13:16+0500
қозоғистон
ўзбекистон
мусобақа
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/03/34568055_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6404a41e4169cb425963c769466d09bf.jpg
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар Қозоғистонда бўлиб ўтаётган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида иштирок этишмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.Менделеев кимё олимпиадасида 20 дан зиёд давлат вакиллари қатнашади.Қозоғистоннинг Остона шахрида 57-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 21 давлатидан сараланган 113 нафар иқтидорли ўқувчи қатнашмоқда. Олимпиада 3 та босқичдан иборат бўлиб, унда максимал балл 230 баллни ташкил этади.Олимпиаданинг биринчи - назарий босқичида иштирокчиларга 8 та масала тақдим этилди. Шунингдек, иштирокчилар ҳамда жамоа раҳбарлари Остона шаҳридаги Экспомарказга саёҳат қилишди.Менделеев олимпиадаси иштирокчилари анъанавий равишда ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғаларига, совриндорлар ва ғолиблар эса бронза, кумуш ва олтин медалларга эга бўлишади. Олтин медалдан ташқари мутлақ ғолибга Андрей Мельниченко фонди таъсис этган академик В.В. Лунин номидаги мукофот топширилади. 2022 йилда унинг миқдори 2 миллион рублни ташкил этган.Мазкур олимпиада Ўзбекистонда 3 маротаба ўтказилган бўлиб, ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси томонидан жами 85 та медаль қўлга киритилган (8 та олтин, 24 та кумуш, 53 та бронза).
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/03/34568055_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_13caa6ebf4481702974adbf68a558e96.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон ўзбекистон мусобақа
қозоғистон ўзбекистон мусобақа
Ўзбекистонлик ўқувчилар Қозоғистонда ўтаётган Менделеев олимпиадасида иштирок этмоқда
09:30 03.05.2023 (янгиланди: 13:16 03.05.2023) Бугун ўқувчилар олимпиаданинг иккинчи назарий босқичида иштирок этишади. Унда ўқувчиларга кимё фанининг 5 та бўлимига оид 15 та масала тақдим этилади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчилар Қозоғистонда бўлиб ўтаётган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида иштирок этишмоқда. Бу ҳақда
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қозоғистоннинг Остона шахрида 57-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 21 давлатидан сараланган 113 нафар иқтидорли ўқувчи қатнашмоқда. Олимпиада 3 та босқичдан иборат бўлиб, унда максимал балл 230 баллни ташкил этади.
Олимпиаданинг биринчи - назарий босқичида иштирокчиларга 8 та масала тақдим этилди. Шунингдек, иштирокчилар ҳамда жамоа раҳбарлари Остона шаҳридаги Экспомарказга саёҳат қилишди.
Бугун ўқувчилар олимпиаданинг иккинчи назарий босқичида иштирок этишади. Унда ўқувчиларга кимё фанининг 5 та бўлимига оид 15 та масала тақдим этилади.
Менделеев олимпиадаси иштирокчилари анъанавий равишда ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғаларига, совриндорлар ва ғолиблар эса бронза, кумуш ва олтин медалларга эга бўлишади. Олтин медалдан ташқари мутлақ ғолибга Андрей Мельниченко фонди таъсис этган академик В.В. Лунин номидаги мукофот топширилади. 2022 йилда унинг миқдори 2 миллион рублни ташкил этган.
Мазкур олимпиада Ўзбекистонда 3 маротаба ўтказилган бўлиб, ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси томонидан жами 85 та медаль қўлга киритилган (8 та олтин, 24 та кумуш, 53 та бронза).