https://sputniknews.uz/20230503/ozbekiston-dzyudo-jch-34572203.html
Ўзбекистон терма жамоаси эртага дзюдо бўйича ЖЧга жўнаб кетади
Ўзбекистон терма жамоаси эртага дзюдо бўйича ЖЧга жўнаб кетади
Sputnik Ўзбекистон
Доҳада 7-13 май кунлари яккалик беллашувларида жами 14 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 14 май санасида эса жамоавий баҳслар ўтказилади.
2023-05-03T10:41+0500
2023-05-03T10:41+0500
2023-05-03T12:36+0500
ўзбекистон
спорт
қатар
дзюдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/05/31265382_0:69:1280:789_1920x0_80_0_0_9b65275bbd66f9c1434ddbca3a8ef56f.jpg
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Эртага Ўзбекистондан 18 нафар дзюдочи Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига жўнаб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот котиби маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Қатардаги ЖЧда қатнашадиган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум қилинди.Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 7-14 май кунлари дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 36-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур чемпионатда Ўзбекистондан 18 нафар дзюдочи иштирок этади. Терма жамоа 4 май куни Доҳага жўнаб кетади.Қайд этилишича, терма жамоа жаҳон чемпионатига тайёргарликни босқичма-босқич олиб борди.Ҳозиргача йилнинг асосий мусобақасида қатнашиш истагини дунёнинг 5 қитъаси 99 давлатидан жами 669 (348 эркак, 321 аёл) нафар дзюдочи билдирган.Доҳа шаҳрида 7-13 май кунлари яккалик беллашувларида жами 14 та вазн (7 та эркаклар, 7 та аёллар) тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 14 май санасида эса жамоавий баҳслар ўтказилади.Эркаклар мусобақасида энг кўп иштирокчи -90 кг вазнда (60 дзюдочи), аёллар ўртасида эса -70 кг вазн (50 дзюдочи) тоифасида рўйхатдан ўтган.Қитъалар бўйича энг кўп қатнашчи Европадан (329 нафар), энг ками эса Океания (11 нафар)дан. АҚШ, Франция, Италия, Қозоғистон, Япония, Мўғулистон, Корея ва Ўзбекистондан тўлиқ таркиб – 18 нафардан дзюдочи жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади. Мезбон Қатар 4 нафар дзюдочини мусобақа учун рўйхатдан ўтказган.
ўзбекистон
қатар
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/05/31265382_69:0:1212:857_1920x0_80_0_0_01768088f086c63f10d84cafc4f22f98.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қатар дзюдо
Ўзбекистон терма жамоаси эртага дзюдо бўйича ЖЧга жўнаб кетади
10:41 03.05.2023 (янгиланди: 12:36 03.05.2023) Доҳада 7-13 май кунлари яккалик беллашувларида жами 14 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 14 май санасида эса жамоавий баҳслар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Эртага Ўзбекистондан 18 нафар дзюдочи Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига жўнаб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот котиби маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 7-14 май кунлари дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 36-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур чемпионатда Ўзбекистондан 18 нафар дзюдочи иштирок этади. Терма жамоа 4 май куни Доҳага жўнаб кетади.
Қайд этилишича, терма жамоа жаҳон чемпионатига тайёргарликни босқичма-босқич олиб борди.
“Дзюдочиларимиз аввалига Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида, кейин эса Чирчиқ ва Тошкентдаги машғулотларда қатнашди. Шундан сўнг ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоамиз Япониядаги Кодокан дзюдо марказида ўтказилган халқаро машғулотларда тайёргарликни давом эттирди. Шу кунларда жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарлик Самарқанд (эркаклар жамоаси) ва Тошкент (аёллар жамоаси) шаҳарларида ўтказиляпти”, - деди федерация матбуот котиби Камолиддин Алимов.
Ҳозиргача йилнинг асосий мусобақасида қатнашиш истагини дунёнинг 5 қитъаси 99 давлатидан жами 669 (348 эркак, 321 аёл) нафар дзюдочи билдирган.
Доҳа шаҳрида 7-13 май кунлари яккалик беллашувларида жами 14 та вазн (7 та эркаклар, 7 та аёллар) тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 14 май санасида эса жамоавий баҳслар ўтказилади.
Эркаклар мусобақасида энг кўп иштирокчи -90 кг вазнда (60 дзюдочи), аёллар ўртасида эса -70 кг вазн (50 дзюдочи) тоифасида рўйхатдан ўтган.
Қитъалар бўйича энг кўп қатнашчи Европадан (329 нафар), энг ками эса Океания (11 нафар)дан. АҚШ, Франция, Италия, Қозоғистон, Япония, Мўғулистон, Корея ва Ўзбекистондан тўлиқ таркиб – 18 нафардан дзюдочи жаҳон чемпионати медаллари учун татамига чиқади. Мезбон Қатар 4 нафар дзюдочини мусобақа учун рўйхатдан ўтказган.