Энди мол-мулкни аукционга қўйиш гаровга қўювчининг илтимоси билан кечиктирилмайди

© Sputnik / Руслан КривобокАукцион
Аукцион  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2023
Oбуна бўлиш
Шу йилининг 1 июлидан ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини “E-auksion” электрон савдо платформасида аукционга кредиторнинг ёки қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг аукционда сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктиришга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда президентнинг ПФ-63-сонли фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан ундирув қаратилган гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди.
Шу йилининг 1 июлидан ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда гаров объектини “E-auksion” электрон савдо платформасида аукционга кредиторнинг ёки қарздорнинг буюртмаси асосида қўйишга рухсат этилади.
Ҳисоб-китоб ва кредит муносабатларидан келиб чиқадиган асослар бўйича қарзни ундириш учун нотариуслардан ижро хати олишда тижорат банклари олдидаги қарзни икки томонлама тасдиқловчи солиштириш далолатномаси талаб этилмайди.
2024 йил 1 январдан қуйидагилар жорий этилади:
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнида кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантиришда уларга мутлақ устунлик бериш;
гаровга қўйилган мол-мулкни такрорий аукционда сотиш мумкин бўлган энг паст нархни аукцион объекти бошланғич нархининг 80 фоизи миқдорида белгилаш.
Бунда, мол-мулк такрорий аукционда реализация қилинмаса, ундирувчига ушбу мол-мулкни аукцион бошланғич нархидан 25 фоиз паст қийматда ўзида қолдириш таклиф қилинади.
Шунингдек, қарздорнинг ихтиёрий равишда тугатилиши жараёни бошланиши муносабати билан давлат ижрочиси томонидан ижро ишини тамомлаш ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташлаш амалиёти бекор қилинади.
Янгиликлар лентаси
0