Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини узайтиришни таклиф қилди

© AP Photo / Nariman El-MoftyПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Зеленский 20 майдан бошлаб ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни яна 90 кунга узайтиришни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Украинада 19 майда тугайдиган ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини яна 90 кунга узайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда у Олий Радага тегишли қонун лойиҳаларини тақдим этди, дея хабар берди РИА Новости.
Зеленский душанба куни тегишли қонун лойиҳаларини Радага тақдим этди.
“Украинадаги ҳарбий ҳолат муддати 2023 йил 20 май куни соат 5.30 дан 90 кунга узайтирилсин”, — дейилади Украина парламенти сайтида эълон қилинган қонун лойиҳасида.
Украинада февраль ойида ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик кучлари шу йилнинг 19 майгача узайтирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0