https://sputniknews.uz/20230502/ukraina-odam-yoqotdi-shoygu-34546738.html
Украина армияси апрелда 15 мингдан ортиқ кишисини йўқотди – Шойгу
Украина армияси апрелда 15 мингдан ортиқ кишисини йўқотди – Шойгу
Sputnik Ўзбекистон
Шойгунинг таъкидлашича, Россия қўшинларининг ҳаракатлари кўп жиҳатдан қурол-яроғ ва техника захираларини ўз вақтида тўлдиришга боғлиқ.
2023-05-02T18:47+0500
2023-05-02T18:47+0500
2023-05-02T18:55+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
сергей шойгу
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34379911_0:0:2346:1321_1920x0_80_0_0_839d55a5f4b0f258e67f90fc6a29045c.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Украина қўшинлари апрель ойида 15 мингдан ортиқ одамни йўқотди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу армия қўмондонлиги билан учрашувда.Таъкидланишича, Россия ҳарбийлари ўтган ой давомида саккизта Украина самолёти, 277 та дрон, 430 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 18 та РСЗО, 225 та дала артиллерия қуроллари ва миномётларини йўқ қилди.Шойгунинг таъкидлашича, Россия қўшинларининг ҳаракатлари кўп жиҳатдан қурол-яроғ ва техника захираларини ўз вақтида тўлдиришга боғлиқ.Унинг таъкидлашича, мудофаа саноати умуман армия ва флот эҳтиёжларини таъминлайди, лекин шу билан бирга, ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган корхоналар хавфини ўз вақтида аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш зарур.Москва Ғарб давлатларини Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш фақат қарама-қаршиликни узайтириши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари нафақат қурол етказиб бериш, балки Украина Қуролли кучлари учун кадрлар тайёрлаш орқали ҳам можаронинг бевосита иштирокчисига айланди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34379911_204:0:2195:1493_1920x0_80_0_0_d87ee7932824ee0a14fffbe18fca4b3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина россия
Украина армияси апрелда 15 мингдан ортиқ кишисини йўқотди – Шойгу
18:47 02.05.2023 (янгиланди: 18:55 02.05.2023) Шойгунинг таъкидлашича, Россия қўшинларининг ҳаракатлари кўп жиҳатдан қурол-яроғ ва техника захираларини ўз вақтида тўлдиришга боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Украина қўшинлари апрель ойида 15 мингдан ортиқ одамни йўқотди,
деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу армия қўмондонлиги билан учрашувда.
“Ғарб давлатларининг мисли кўрилмаган ҳарбий ёрдамига қарамай, душман катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Сўнгги бир ойнинг ўзида улар 15 мингдан ортиқ одамини йўқотди”, - дейди Шойгу.
Таъкидланишича, Россия ҳарбийлари ўтган ой давомида саккизта Украина самолёти, 277 та дрон, 430 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 18 та РСЗО, 225 та дала артиллерия қуроллари ва миномётларини йўқ қилди.
Шойгунинг таъкидлашича, Россия қўшинларининг ҳаракатлари кўп жиҳатдан қурол-яроғ ва техника захираларини ўз вақтида тўлдиришга боғлиқ.
“2022 йил бошига нисбатан сотиб олинган асосий турдаги қуроллар сони 2,7 баробарга, айниқса талабга эга бўлган қуроллар сони етти баробарга ошди”, - деди Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Унинг таъкидлашича, мудофаа саноати умуман армия ва флот эҳтиёжларини таъминлайди, лекин шу билан бирга, ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган корхоналар хавфини ўз вақтида аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш зарур.
Москва Ғарб давлатларини Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш фақат қарама-қаршиликни узайтириши ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари нафақат қурол етказиб бериш, балки Украина Қуролли кучлари учун кадрлар тайёрлаш орқали ҳам можаронинг бевосита иштирокчисига айланди.