Украинларнинг деярли ҳар тўртинчиси қашшоқлик ёқасига келиб қолган — собиқ бош вазир

© Sputnik / СтрингерКиев, архивное фото
Киев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров Минск келишувларини рад этиш оқибатлари ҳақида ёзган.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Украинанинг деярли ҳар тўртинчи аҳолиси қашшоқлик ёқасига келиб қолган. Энг қашшоқлашган аҳоли қишлоқ жойларига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

"Украинанинг деярли ҳар тўртинчи аҳолиси қашшоқлик чегарасига келиб қолган. Ўтган йили Украинада қашшоқлик даражаси 5,5 фоиздан 24,2 фоизга ошди - 7,1 миллион киши қашшоқлик ёқасига келиб қолган", - деб ёзади Азаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасида қашшоқлик даражасида катта тафовут мавжуд, аммо қашшоқлик оқибатлари энг кўп қишлоқ жойларида сезилади.
Азаровнинг таъкидлашича, мамлакатда "озиқ-овқат, ёқилғи ва хизматлар кескин кўтарилган - уларнинг баъзилари 50% га".
Унинг фикрича, Халқаро валюта жамғармаси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Жаҳон банки Украинанинг бирорта ҳам юқори технологияли лойиҳасини қўллаб-қувватламаган, бу эса “Европа Иттифоқига Украина Европа корхоналарига тенг ҳуқуқли аъзо ёки рақобатчи сифатида эмас, балки фақат хомашё бозори ва сотиш бозори сифатида керак бўлганини” тасдиқлайди.

“Биз ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизга пасайишини кўряпмиз, чунки Украина ўз товарларининг 80 фоизини энди кириш имкони бўлмаган портлар орқали экспорт қилади. Минск келишувларини рад этиш мана нимага олиб келди”, - дея хулоса қилди Азаров.

Украина молия вазири Сергей Марченконинг айтишича, Украина бюджети тақчиллиги ойига тахминан 5 миллиард долларни ташкил этади, бюджетга хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобидан олинадиган маблағларнинг учдан икки қисми, бюджет харажатларининг тўртдан уч қисми эса ҳарбий эҳтиёжларга тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0