https://sputniknews.uz/20230502/toshkent-konkur-ozbekistonlik-chavandozlar-34534570.html
Тошкентда конкур бўйича мусобақада ўзбекистонлик чавандозлар ғалаба қозонди
Тошкентда конкур бўйича мусобақада ўзбекистонлик чавандозлар ғалаба қозонди
Sputnik Ўзбекистон
Баҳсларда иккинчи ўрин Қирғизистон, учинчи ўрин эса Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди.
2023-05-02T13:50+0500
2023-05-02T13:50+0500
2023-05-02T13:50+0500
спорт
тошкент
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/02/34534396_0:109:1280:829_1920x0_80_0_0_db16e63406ab47fbbd3068bc1fbde290.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкентда конкур бўйича икки босқичдан иборат Жаҳон кубогининг Евросиё лигаси саралаш баҳслари ва “Maxima Masters EURASIA CUP” мусобақалари якунланди. Мусобақа ўзбекистонлик чавандозларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Евросиё лигасининг Миллатлар кубоги дастурида 11 мамлакат вакиллари жамоавий йўналишда ғолиблик учун кураш олиб борди. Муросасиз баҳсларга бой чиқишларда Ўзбекистон вакилларига тенг келадигани топилмади.150 смли тўсиқлардан иборат “Maxima Masters EURASIA CUP” дастурида ҳам энг кўп очко жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси яна бир чемпионликни тантана қилди. Ўзбекистон вакиллари ғалаба учун кечган шиддатли беллашувларда Россия термасини ортда қолдирди.Миллатлар кубоги йўналиши Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичига йўлланма беради. Келгуси 2 босқичдаги ғалаба Ўзбекистон вакилларига навбатдаги финал эшикларини очади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/02/34534396_11:0:1147:852_1920x0_80_0_0_117b78e2f41aa28022ea3fbe61062554.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент мусобақа конкур
Тошкентда конкур бўйича мусобақада ўзбекистонлик чавандозлар ғалаба қозонди
Баҳсларда иккинчи ўрин Қирғизистон, учинчи ўрин эса Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкентда конкур бўйича икки босқичдан иборат Жаҳон кубогининг Евросиё лигаси саралаш баҳслари ва “Maxima Masters EURASIA CUP” мусобақалари якунланди. Мусобақа ўзбекистонлик чавандозларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. Евросиё лигасининг Миллатлар кубоги дастурида 11 мамлакат вакиллари жамоавий йўналишда ғолиблик учун кураш олиб борди. Муросасиз баҳсларга бой чиқишларда Ўзбекистон вакилларига тенг келадигани топилмади.
Беллашувларда бир вақтнинг ўзида терма жамоа бош мураббийи ҳисобланувчи Бекзод Қурбонов (“Matts VG” лақабли отда), шунингдек, Хуршидбек Алимжонов (“Chempions Liga”), Аъзам Толиббоев (“Bozart De Ruet”) ва Нуржан Туякбаев (“Kvintus HB”) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Баҳсларда иккинчи ўрин Қирғизистон, учинчи ўрин эса Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди.
150 смли тўсиқлардан иборат “Maxima Masters EURASIA CUP” дастурида ҳам энг кўп очко жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси яна бир чемпионликни тантана қилди. Ўзбекистон вакиллари ғалаба учун кечган шиддатли беллашувларда Россия термасини ортда қолдирди.
Миллатлар кубоги йўналиши Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтадиган Жаҳон кубогининг финал босқичига йўлланма беради. Келгуси 2 босқичдаги ғалаба Ўзбекистон вакилларига навбатдаги финал эшикларини очади.