Тошкентда иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишНасосно-перекачивающая станция. Иллюстративное фото
Насосно-перекачивающая станция. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
1 майдан бошлаб 4 августгача иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотини узмаган ҳолда иситиш тармоқларини гидравлик синовдан ўтказилади. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" хабар берди.
Қайд этилишича, 1 майдан бошлаб 4 августгача иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари ўтказилади (механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари).

"Ушбу синовлар иситиш мавсумига юқори сифатли тайёргарлик кўриш ва иссиқ сув таъминоти учун истеъмолчиларни чекламасдан амалга оширилади", - дейилади хабарда.

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин.
Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишлари сўралмоқда.
Носозликлар аниқланса (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0