https://sputniknews.uz/20230502/samdu-talabalar-xalqaro-matematika-olimpiada-medal-34527157.html
СамДУ талабалари халқаро математика олимпиадасида 3 та медалга сазовор бўлишди
СамДУ талабалари халқаро математика олимпиадасида 3 та медалга сазовор бўлишди
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро математика олимпиадасининг якка тартибда ўтказилган баҳсларида Камолиддинов кумуш медални, Абдураҳмонов эса бронза медални қўлга киритди.
2023-05-02T08:33+0500
2023-05-02T08:33+0500
2023-05-02T12:55+0500
жамият
туркманистон
ўзбекистон
самарқанд
мусобақа
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/02/34526661_43:0:1158:627_1920x0_80_0_0_42b8f0d4e69203c0a81452c9bf6fb59b.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Самарқанд Давлат университети (СамДУ) талабалари халқаро математика олимпиадасида 3 кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлишди. Бу ҳақда СамДУ матбуот хизмати хабар берди.Туркманистонинг Ашхобод шаҳрида 23-28 апрель кунлари "OMOUS-2023" халқаро математика олимпиадаси ўтказилди.Мусобақада Ўзбекистон, Эрон, АҚШ, Россия, Мексика, Арабистон, Венгрия каби 20 давлатдан 300 дан зиёд талаба қатнашди. Ўзбекистондан СамДУ математика факультети талабалари Давлат Камолиддинов ва Бобомурод Абдураҳмонов иштирок этишди.Жамоавий баҳсларда эса университет талабалари бронза медалига эга чиқишди.Магистрaнт Камолиддинов ушбу олимпиадада иштирок этган 46 нафар ўзбекистонлик талабалар орасида энг юқори натижани қайд этган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/02/34526661_182:0:1018:627_1920x0_80_0_0_b57cf98cc86906821b97b68c3f8c01d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркманистон ўзбекистон самарқанд мусобақа талабалар
туркманистон ўзбекистон самарқанд мусобақа талабалар
СамДУ талабалари халқаро математика олимпиадасида 3 та медалга сазовор бўлишди
08:33 02.05.2023 (янгиланди: 12:55 02.05.2023) Халқаро математика олимпиадасининг якка тартибда ўтказилган баҳсларида Камолиддинов кумуш медални, Абдураҳмонов эса бронза медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Самарқанд Давлат университети (СамДУ) талабалари халқаро математика олимпиадасида 3 кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлишди. Бу ҳақда
СамДУ матбуот хизмати хабар берди.
Туркманистонинг Ашхобод шаҳрида 23-28 апрель кунлари "OMOUS-2023" халқаро математика олимпиадаси ўтказилди.
Мусобақада Ўзбекистон, Эрон, АҚШ, Россия, Мексика, Арабистон, Венгрия каби 20 давлатдан 300 дан зиёд талаба қатнашди. Ўзбекистондан СамДУ математика факультети талабалари Давлат Камолиддинов ва Бобомурод Абдураҳмонов иштирок этишди.
"Олимпиада икки турда, жумладан, якка ва жамоавий тарзда ўтказилди. Якка тартибда ўтказилган баҳсларда Камолиддинов кумуш медални, Абдураҳмонов эса бронза медални қўлга киритди", дейилади хабарда.
Жамоавий баҳсларда эса университет талабалари бронза медалига эга чиқишди.
Магистрaнт Камолиддинов ушбу олимпиадада иштирок этган 46 нафар ўзбекистонлик талабалар орасида энг юқори натижани қайд этган.