https://sputniknews.uz/20230502/qoraqalpogiston-tadbirkorlar-imtiyozlar-34545867.html
Қорақалпоғистон тадбиркорларига вақтинчалик қатор имтиёзлар берилиши кутилмоқда
Қорақалпоғистон тадбиркорларига вақтинчалик қатор имтиёзлар берилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Хусусан, Қорақалпоғистоннинг тадбиркорлик субъектларига вақтинчалик имтиёзлар бериляпти. Яъни фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк ва ер солиғи 50 фоизга камайтирилмоқда. Ижтимоий солиқ улар томонидан 1 фоиз миқдоридаги ставка бўйича, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан эса йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўланади.
2023-05-02T16:46+0500
2023-05-02T16:46+0500
2023-05-02T16:48+0500
иқтисод
қорақалпоғистон
олий мажлис қонунчилик палатаси
тадбиркор
имтиёз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/12/20951269_0:0:2000:1125_1920x0_80_0_0_2372cb223dcd71dbb7e4b0e101998d2a.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Айрим қонун ҳужжатларга Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилишди.Бу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Солиқ кодекси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритилмоқда.Хусусан, Қорақалпоғистоннинг тадбиркорлик субъектларига вақтинчалик имтиёзлар бериляпти. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотлари ўқув жараёни учун жалб этиладиган хорижий мутахассислар (ўқитувчилар) консуллик йиғимини ва доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Қорақалпоғистоннинг инвестицивий жозибадорлигини оширишга, тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/12/20951269_250:0:1750:1125_1920x0_80_0_0_82a4ed939a8560eb22e56e51a88d3675.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон тадбиркорлар имтиёзлар солиқ қонун
қорақалпоғистон тадбиркорлар имтиёзлар солиқ қонун
Қорақалпоғистон тадбиркорларига вақтинчалик қатор имтиёзлар берилиши кутилмоқда
16:46 02.05.2023 (янгиланди: 16:48 02.05.2023) Қорақалпоғистоннинг тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк ва ер солиғи 50 фоизга камайтирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Айрим қонун ҳужжатларга Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиб,
қабул қилишди. Бу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Солиқ кодекси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистоннинг тадбиркорлик субъектларига вақтинчалик имтиёзлар бериляпти.
Яъни фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк ва ер солиғи 50 фоизга камайтирилмоқда. Ижтимоий солиқ улар томонидан 1 фоиз миқдоридаги ставка бўйича, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан эса йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўланади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги нодавлат таълим ташкилотлари ўқув жараёни учун жалб этиладиган хорижий мутахассислар (ўқитувчилар) консуллик йиғимини ва доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Қорақалпоғистоннинг инвестицивий жозибадорлигини оширишга, тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.