Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Наманган вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан соат 09:46 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, деб хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 41,72 градус шимолий кенглик; 71,6 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 205 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 3 балл, 8 км;
Наманган вилоятининг Косонсой туманида 2-3 балл, 16км.
Янгиликлар лентаси
0