Мирзиёев Германияга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отбыл с визитом в Германию по приглашению Федерального Президента Франка-Вальтера Штайнмайера.
Шавкат Мирзиёев отбыл  с визитом в Германию по приглашению Федерального Президента Франка-Вальтера Штайнмайера. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан музокаралар, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Германия пойтахтидаги Янги музей ва Жеймс Симон галереясида очиладиган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача” номли кўргазма билан танишиш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0