Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Иш пайтида енгил тамадди учун энг яхши маҳсулотлар қайси

CC0 / Pixabay / Йогурт с фруктами и орехами
Йогурт с фруктами и орехами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Парҳезшунос Наталя Круглованинг таъкидлашича, мева ва ёнғоқлар офисда енгил тамадди учун энг яхши маҳсулотлар ҳисобланади.
26 апрель куни Life.ru га берган интервьюсида Наталя Круглова офис ходимлари овқатланиш тартибини назорат қилишлари кераклигини таъкидлади, чунки овқатланиш тартибига паст даражадаги жисмоний фаоллик қаттиқ путур етказади. У тушлик танаффусининг муҳимлигини, шунингдек, энгил тамаддиларнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.
Енгил тамадди, мисол учун, бу бир стакан кефир ёки ичимлик йогурти, қандайдир мева, қуритилган мевалар, ёнғоқлар бўлиши мумкин.
“Очқаш тезлигини камайтириш учун енгил тамадди қилиш керак, чунки келажакда бу ортиқча вазн йиғишга олиб келади”, - деб тушунтирди диетолог.
Шу билан бирга, мутахассис сўзларига кўра, тез-тез тамадди қилиш ҳам зарарли бўлади, айниқса ширинликлар билан чой ичиш.
Круглованинг таъкидлашича, тушлик учун мўлжалланган ликопнинг ярмида сабзавот, чорак қисмида бутун донли маҳсулотлар, бошқа чорак қисмида ёғсиз оқсил (балиқ ёки парранда гўшти) бўлиши керак.
Врач, шунингдек, жисмоний очлик билан руҳий очликни фарқлаш муҳимлигини таъкидлади. Агар инсон салбий ҳис-туйғулар натижасида кўпроқ овқат ейишга, оват билан ўзини чалғитишга мойиллиги бўлса, психологга мурожаат қилиши керак.
Парҳезшунос Светлана Павличенко aif.ru га берган интервьюсига кўра баъзи озиқ-овқатлар калорияси юқори, аммо узоқ муддат тўқлик ҳиссини бермайди. Унинг тушунтиришича, оқсил, бириктирувчи тўқима, витаминлар ва минералларга бой юқори калорияли овқатлар – кераксиз озиқ-овқат деб ҳисобланади. 360 телеканали таъкидлашича, бундай таомни истеъмол қилганда, тана қисқа вақт тўқликни ҳис қилади, аммо фойдали моддаларни олмайди. Бу озиқ-овқатларда ёғ, шакар ва туз кўп, витаминлар, оқсил ва бириктирувчи тўқималар кам бўлади.
Парҳезшунос Елена Соломатина НСН га берган интервюсида гулчангга аллергияси бўлган инсонлар реакцияларини кучайтирувчи бир қатор озиқ-овқатларни истеъмол қилишни тўхтатиши кераклигини айтди: асал ва прополис, данакли мевалар (олма, ўрик, олхўри, шафтоли). Шунингдек, аллергиянинг кучайиши даврида картошка, помидор ва бақлажонларни овқатланиш тартибидан чиқариб ташлаш керак.
Парҳезшунос-врач Александра Разаренова берган маълумотига кўра, кечки пайт суяк булёни, тил, ёнғоқ, тухум ёки авакадони истеъмол қилиш мумкин. Уйқуга ётишдан олдин ошқозонни оғирлаштириш тавсия этилмайди, чунки бу пайтда моддалар алмашинуви секинлашади. Бундан ташқари, организм озиқ-овқат ҳазм қилиш учун энергия сарфлайди, бу эса тўлиқ ва сифатли дам олишга халақит бериши мумкин.
Парҳезшунос Елизавета Варданян фаст-фудни қандай овқатлар билан алмаштириш мумкинлигини айтди. Мутахассиснинг фикрига кўра, бу – сут маҳсулотлари, пишлоқ, мевалар, ёнғоқлар, резаворлар ва сабзавотлар бўлиши мумкин. Варданяннинг қўшимча қилишича, пишлоқ ва сабзавотлар қўшилган тўлиқ донли нондан уйда тайёрланган сендвич бургернинг ўрнинин босиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0