Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш тартиби белгиланди
© Sputnik / Элина БекназароваСпасатели МЧС показали работу наблюдательных пунктов и пожарно-спасательного управления "Камчик".
© Sputnik / Элина Бекназарова
Oбуна бўлиш
Энди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими республикада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг оқибатларини баҳолаш ишларини олиб боради.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 171-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) тўғрисидаги низом қабул қилинди.
Унга кўра, қуйидагилар ФВДТ асосий вазифалари ҳисобланади:
республикада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан мақсадли ва илмий-техник дастурларни ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш.
Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб тизим муайян ҳудудда қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:
кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.
Тизим фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари рўй берган ҳолатнинг турига қараб Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, шунингдек тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.
Фавқулодда вазият режимида жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилади.