https://sputniknews.uz/20230502/evropa-aqsh-inflyatsiya-prognoz-34542752.html
Европа ва АҚШ бу йил юқори инфляцияга дуч келади – иқтисодчилар прогнози
Европа ва АҚШ бу йил юқори инфляцияга дуч келади – иқтисодчилар прогнози
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон иқтисодий форумининг (ЖИФ) аксарият иқтисодчилари бу йил Европа ва АҚШда юқори ёки жуда юқори инфляция бўлишини тахмин қилишмоқда. Бу ҳақда 2023 йил май ойи учун асосий иқтисодчиларнинг прогнозлари тўғрисидаги ҳисоботда сўз боради.
2023-05-02T15:37+0500
2023-05-02T15:37+0500
2023-05-02T15:37+0500
дунёда
европа
ақш
инфляция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23683284_0:255:2726:1788_1920x0_80_0_0_987ac97611c547ad1a7242d70c635bef.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Жаҳон иқтисодий форумининг (ЖИФ) аксарият иқтисодчилари бу йил Европа ва АҚШда юқори ёки жуда юқори инфляция бўлишини тахмин қилишмоқда. Бу ҳақда 2023 йил май ойи учун асосий иқтисодчиларнинг прогнозлари тўғрисидаги ҳисоботда сўз боради.“Асосий ставкалар пасая бошлади, бироқ базовий инфляция кўпчилик кутгандан кўра барқарорроқ экан. Аксарият асосий иқтисодчилар (90 ва 68 фоиз мос равишда) бу йил юқори ёки жуда юқори инфляцияни кутаётган Европа ва АҚШда бу суръат айниқча кўзга ташланади”, -дейилган ҳужжатда.Жаҳон иқтисодий форумининг фақат 14 фоиз эксперти Хитой юқори инфляцияга дуч келади деб ҳисоблайди.Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23683284_206:0:2590:1788_1920x0_80_0_0_2df005e47f9ebc777061c525be78c3ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа ақш инфляция прогноз
европа ақш инфляция прогноз
Европа ва АҚШ бу йил юқори инфляцияга дуч келади – иқтисодчилар прогнози
ЖИФ 2023 йил май ойи учун асосий иқтисодчиларнинг прогнозларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Жаҳон иқтисодий форумининг (ЖИФ) аксарият иқтисодчилари бу йил Европа ва АҚШда юқори ёки жуда юқори инфляция бўлишини тахмин қилишмоқда. Бу ҳақда 2023 йил май ойи учун асосий иқтисодчиларнинг прогнозлари тўғрисидаги ҳисоботда
сўз боради. “Асосий ставкалар пасая бошлади, бироқ базовий инфляция кўпчилик кутгандан кўра барқарорроқ экан. Аксарият асосий иқтисодчилар (90 ва 68 фоиз мос равишда) бу йил юқори ёки жуда юқори инфляцияни кутаётган Европа ва АҚШда бу суръат айниқча кўзга ташланади”, -дейилган ҳужжатда.
Жаҳон иқтисодий форумининг фақат 14 фоиз эксперти Хитой юқори инфляцияга дуч келади деб ҳисоблайди.
Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.