Эртага Тошкентда қуёш хавфли даражада нур сочади — мутахассис

© unsplash/Scott GoodwillЖаркая погода
Жаркая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентда туш пайти қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси 11 баллик шкалада 10 баллик бўлиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Эртага Тошкентда қуёш хавфли даражада нур сочади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкентда туш пайти қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси 11 баллик шкалада 10 баллик бўлиши прогноз қилинмоқда.
Қуёш нури аллергик реакцияни келтириб чиқариши мумкин.

“Бу қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши эканини таъкидлаб ўтиш жоиз. Аммо мавсумга хос эмас. Бу каби кескинлик қуёшда 30 апрель куни кучли чақнашлар фонида рўй бераётган кўринади”, - деб ёзади у ўзининг Telegram-каналида.

Бундай ҳолларда очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилади.
Маълумот учун, қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида энергия тизимларини бузади ҳамда қушлар ва ҳайвонларнинг миграция шаклларига таъсир қилади.
жара, заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Жазирамадан сақланиш учун фойдали тавсиялар
Янгиликлар лентаси
0