Тошкент ва Рязань ўртасида иқтисодий алоқалар кенгайтирилади

© Пресс-служба хокимията ТашкентаВ хокимияте Ташкента состоялась встреча с делегацией Рязанской области
В хокимияте Ташкента состоялась встреча с делегацией Рязанской области  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Рязань вилоятининг иқтисодий ривожланиш вазири Андрей Ворфоломеев Тошкентга келди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шароф Раҳмоновнинг Россия Федерацияси Рязань вилоятининг расмий делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Рязань вилоятининг иқтисодий ривожланиш вазири Андрей Ворфоломеев самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама этишни таклиф қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда Ўзбекистон билан Рязань вилояти ўртасидаги ҳамкорлик тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яхши ривожланган. Ворфоломеев энергетика, қурилиш, рақамлаштириш, шаҳарсозлик, маиший чиқиндиларни йўқ қилиш каби бошқа йўналишларда ҳам иқтисодий алоқалар кўламини кенгайтириш истагини билдирди.
Учрашувда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқиб, муҳокама қилдилар.
Раҳмонов россияликларни пойтахтдаги янгиланиш ва ўзгаришлар билан таништирди, инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапирди. У Тошкент шаҳрини янада ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш устувор вазифа эканини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг барча жиҳатларини ҳар томонлама кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Янгиликлар лентаси
0