https://sputniknews.uz/20230501/texnikalar-texnik-korigi-axborot-tizimi-34522993.html
“Техникалар техник кўриги” ахборот тизими ишлаб чиқилади
“Техникалар техник кўриги” ахборот тизими ишлаб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади. 01.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-01T20:52+0500
2023-05-01T20:52+0500
2023-05-01T20:52+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/36/67/366713_0:126:3193:1922_1920x0_80_0_0_df2a61cde9c746fb4886c466de8d1a51.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 июлгача “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади. Бу 29 апрель куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида назарда тутилган.Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.2023 йил 1 августдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/36/67/366713_230:0:2961:2048_1920x0_80_0_0_cde5394879c0dd6befeab3e1147c4248.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
“Техникалар техник кўриги” ахборот тизими ишлаб чиқилади
1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 июлгача “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади. Бу 29 апрель куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида
назарда тутилган. Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.
2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
2023 йил 1 августдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилади.