https://sputniknews.uz/20230501/rossiyada-saratonga-qarshi-yangi-dori-kashf-qilindi-34520455.html
Россияда саратонга қарши янги дори кашф қилинди
Россияда саратонга қарши янги дори кашф қилинди
Sputnik Ўзбекистон
МИСиС университети олимлари саратон касаллигини даволаш учун янги дори – рибоплатинни ишлаб чиқди. 01.05.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-05-01T21:26+0500
2023-05-01T21:26+0500
2023-05-01T21:26+0500
бу қизиқ
саломатлик
тиббиёт муассаси
саратон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/17/16059989_0:257:2731:1793_1920x0_80_0_0_ab43d36de1027356dc9cf7f49dba3711.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Дорининг самарадорлиги унинг аниқ йўналишли таъсирига асосланади.Дори таркибидаги моддалар фаоллашади ва тўғридан-тўғри ўсимтага қарши таъсир кўрсатади. Лекин, беморнинг бутун танасига зарарли таъсир жуда кам миқдорда бўлади.Дори таркиби В2 витамини деб ҳам аталадиган рибофлавин ва биоактив молекулага бирлаштирилган цисплатиндан иборат. Икки компонентни бирлаштириш синергик таъсирни кўрсатади.“Тадқиқотимиз давомида яратилган дори саратон ҳужайраларида тўпланиб, ўсимта нурлантирилганда фаоллашади. Шу билан бирга, касал ҳужайралар ДНКсини боғлаб турадиган цисплатин ажралади. Бир вақтнинг ўзида, рибофлавин қонда реактив кислород турларини ҳосил қилади, бу эса хавфли ўсимталарга ҳам таъсир кўрсатади”, — деди лойиҳа раҳбари, МИСиС университети биофизика лабораториясининг катта илмий ходими Олга Красновская.Тадқиқотчининг фикрига кўра, бундай кимётерапия билан фаол модданинг миқдори ўсимта нурланишининг самарадорлиги ва давомийлиги билан назорат қилиниши мумкин.Ҳозирда олимлар дорини ҳайвонларда синаб кўришни бошламоқчи.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/17/16059989_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_f17dc90b0e08f5286df5a6784b92f573.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саломатлик, тиббиёт муассаси, саратон, россия
саломатлик, тиббиёт муассаси, саратон, россия
Россияда саратонга қарши янги дори кашф қилинди
МИСиС университети олимлари саратон касаллигини даволаш учун янги дори – рибоплатинни ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Дорининг самарадорлиги унинг аниқ йўналишли таъсирига асосланади.
Дори таркибидаги моддалар фаоллашади ва тўғридан-тўғри ўсимтага қарши таъсир кўрсатади. Лекин, беморнинг бутун танасига зарарли таъсир жуда кам миқдорда бўлади.
Дори таркиби В2 витамини деб ҳам аталадиган рибофлавин ва биоактив молекулага бирлаштирилган цисплатиндан иборат. Икки компонентни бирлаштириш синергик таъсирни кўрсатади.
“Тадқиқотимиз давомида яратилган дори саратон ҳужайраларида тўпланиб, ўсимта нурлантирилганда фаоллашади. Шу билан бирга, касал ҳужайралар ДНКсини боғлаб турадиган цисплатин ажралади. Бир вақтнинг ўзида, рибофлавин қонда реактив кислород турларини ҳосил қилади, бу эса хавфли ўсимталарга ҳам таъсир кўрсатади”, —
деди лойиҳа раҳбари, МИСиС университети биофизика лабораториясининг катта илмий ходими Олга Красновская.
Тадқиқотчининг фикрига кўра, бундай кимётерапия билан фаол модданинг миқдори ўсимта нурланишининг самарадорлиги ва давомийлиги билан назорат қилиниши мумкин.
Ҳозирда олимлар дорини ҳайвонларда синаб кўришни бошламоқчи.