Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Қонун бузилиши ҳолати бўйича 7 та хабар ва мурожаат келиб тушди – бош прокурор ўринбосари

© Sputnik/Зафар ХалиловРеферендум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан проходит 30 апреля.
Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан проходит 30 апреля.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Референдум иштирокчиларидан қонун бузилиши ҳолати мавжудлигини текшириб кўриш учун жами 7 та хабар ва мурожаат келиб тушди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Референдум жараёни умумэътироф этилган халқаро стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва “Референдум тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ риоя этилган ҳолда кечди. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов маълум қилди.
“Сиёсий тадбирда қонун устуворлигини таъминлаш учун 3 мингга яқин ходимларимиз сафарбар этилди, 235 нафар алоҳида тайёрланган ходимлардан таркиб топган Бош прокуратура ва ҳудудий прокуратуралардаги Ташкилий гуруҳлар тизимли равишда фаолият олиб борди”, - деди Аминов.
Жумладан, референдумга доир маълумотларни мониторинг қилиш ва қонун бузилиши ҳолатларини аниқлашга қаратилган тадбирлар доирасида интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган 1 200дан ортиқ хабарлар ўрганилди, оммавий ахборот воситаларининг маълумотлари кузатиб борилди.
Референдум иштирокчиларидан қонун бузилиши ҳолати мавжудлигини текшириб кўриш учун жами 7 та хабар ва мурожаат келиб тушди.
Уларнинг 5 таси Тошкент шаҳри, 1 таси Самарқанд вилояти, 1 таси Наманган вилояти ҳисобига тўғри келди.
5 та қонун бузилиши ҳолати интернет тармоғи мониторинги натижасида аниқланди, 1 таси Марказий сайлов комиссиясидан олинди, қолган 1 тасини фуқароларнинг прокуратура органларидаги 1007 рақамли ишонч телефонига мурожаатлари ташкил этди.
Ўрганишлар натижасида қайд этилган ҳолатларнинг 4 таси ўз тасдиғини топмаган бўлса, 2 таси бўйича мурожаат этган фуқароларнинг талаби қаноатлантирилди.
Шу билан бирга, 1 та ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, Олмазор туманидаги 772-сонли референдум участкаси комиссия аъзоси, фуқаро Н.Т. ўзбошимчалик билан бюллетенлардан 16 донасини олиб, оила аъзолари номидан референдум қонунчилигини бузган ҳолда уларга белги қўйган.
Ушбу ҳолат жойида Комиссия раиси томонидан аниқланиб, мазкур бюллетенлар бекор қилиниши таъминланган ва умумий ҳисобдан чиқарилиб, бузиб қўйилган бюллетенларга қўшилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиш ўтказилмоқда. Бунда аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатлар тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқилмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаб, оммавий ахборот воситалари орқали қўшимча маълумот берилади.
“Шундай бўлсада, таҳлилларимиз, назорат тадбирлари, кузатув ва мониторингларимиздан келиб чиқиб, референдумда қонунийлик тўлақонли таъминланди, деб ҳисоблашга барча асосларимиз бор”, - деди Аминов.
Янгиликлар лентаси
0