Озарбайжон президенти “Ўзавтосаноат” делегациясини қабул қилди

© Пресс-служба президента АзербайджанаПрезидент Азербайджана принял делегацию "Узавтосаноат"
Президент Азербайджана принял делегацию Узавтосаноат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Боку ва Тошкент Озарбайжонда автомобил ишлаб чиқаришни кеншгайтиришга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Улуғбек Розуқуловни қабул қилди, деб хабар қилди Sputnik Озарбайжон.
Илҳом Алиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга конституциявий референдум муваффақиятли ўтказилгани муносабати билан табригини етказишни сўради.
Озарбайжон раҳбари Ўзбекистондаги жиддий ривожланиш жараёнлари ҳақида сўзлаб, Шавкат Мирзиёев билан учрашувларда эришилган келишувлар, жумладан, автомобилсозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳимлигини таъкидлади.
Делегация раҳбари Улуғбек Розуқулов учрашув давомида Озарбайжонга ташрифи давомида улар Ҳожиқабул саноат кварталидаги иккита ишлаб чиқариш корхонаси - пайвандлаш ва бўяш фабрикаларига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этишни режалаштираётганини айтди.
Ташриф давомида делегация Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан ҳам учрашди ва ҳамкорлик меморандумини имзолади.
"Иқтисодий зоналарни ривожлантириш агентлиги, Машина ва ускуналар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ва Ўзбекистоннинг "Ўзавтосаноат" АК ўртасида Озарбайжонда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди",- деб ёзди Жабборов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг амалга оширилиши Озарбайжонда машинасозликни ривожлантиришга ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0