https://sputniknews.uz/20230501/osmirlar-ruhiy-salomatlik-34520158.html
Ўсмирларнинг руҳий саломатлигини яхшилаш йўли аниқланди
Ўсмирларнинг руҳий саломатлигини яхшилаш йўли аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқот давомида мутахассислар 15-16 ёшда бўлган 33 минг ўсмирнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Ёши, жинси, этник келиб чиқиши, оиласининг молиявий аҳволи, ота-оналарнинг таълим даражаси, мактабгача бўлган масофа ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда тадқиқотчилар жисмоний фаолият ўсмирларнинг руҳий саломатлигига ижобий таъсир қилишини аниқладилар
2023-05-01T22:24+0500
2023-05-01T22:24+0500
2023-05-01T22:24+0500
бу қизиқ
саломатлик
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1364/32/13643290_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_8f26d4e378655a37133bfcc4dc6c9cd0.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Маълум бўлишича, жисмоний фаоллик депрессия ва хавотирланиш аломатларини камайтиради. Тадқиқот натижалари "Scandinavian Journal of Medicine & Science in Sports" журналида чоп этилди.Тадқиқот давомида мутахассислар 15-16 ёшда бўлган 33 минг ўсмирнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Ёши, жинси, этник келиб чиқиши, оиласининг молиявий аҳволи, ота-оналарнинг таълим даражаси, мактабгача бўлган масофа ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда тадқиқотчилар жисмоний фаолият ўсмирларнинг руҳий саломатлигига ижобий таъсир қилишини аниқладилар.Ҳафтада атиги 30 дақиқа машқ қилиш сурункали стресс белгиларини 17 фоизга камайтириши мумкин. Шу билан бирга, ҳафтада бир соат жисмоний фаоллик билан шуғулланадиган ўсмирларда депрессия ва ҳавотир эҳтимоли 22 ва 32 фоизга паст бўлади. Ҳафтада камида тўрт соат спорт билан шуғулланадиган жисмоний фаол ёшларда руҳий касалликларнинг ривожланиш эҳтимоли энг паст бўлади деб топилди.Олимларнинг фикрича, бу механизмнинг йўли турлича бўлиши мумкин: кайфият учун жавоб берадиган гормонлар даражасини оширишдан тортиб, уйқу сифатини яхшилаш ва ўзига бўлган ишончни оширишгача. Бироқ, тадқиқот формати аниқ сабаб-оқибат муносабатларини аниқлашни назарда тутмайди. Руҳий саломатлик ва жисмоний фаолият ўртасидаги боғлиқлик узоқ вақтдан бери мутахассислар томонидан ўрганилиб келинмоқда, аммо кенг миқёсдаги ўсмирлар намуналарини ўрганиб чиқадиган тадқиқотлар камдан-кам учрайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1364/32/13643290_172:0:1072:675_1920x0_80_0_0_d8580807870732ee5d21375422299ce4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўсмирларнинг руҳий саломатлиr
ўсмирларнинг руҳий саломатлиr
Ўсмирларнинг руҳий саломатлигини яхшилаш йўли аниқланди
Шарқий Финляндия университети олимлари ўсмирларнинг руҳий саломатлигини яхшилаш йўлини топди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Маълум бўлишича, жисмоний фаоллик депрессия ва хавотирланиш аломатларини камайтиради. Тадқиқот натижалари "Scandinavian Journal of Medicine & Science in Sports" журналида чоп этилди.
Тадқиқот давомида мутахассислар 15-16 ёшда бўлган 33 минг ўсмирнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Ёши, жинси, этник келиб чиқиши, оиласининг молиявий аҳволи, ота-оналарнинг таълим даражаси, мактабгача бўлган масофа ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда тадқиқотчилар жисмоний фаолият ўсмирларнинг руҳий саломатлигига ижобий таъсир қилишини аниқладилар.
Ҳафтада атиги 30 дақиқа машқ қилиш сурункали стресс белгиларини 17 фоизга камайтириши мумкин. Шу билан бирга, ҳафтада бир соат жисмоний фаоллик билан шуғулланадиган ўсмирларда депрессия ва ҳавотир эҳтимоли 22 ва 32 фоизга паст бўлади. Ҳафтада камида тўрт соат спорт билан шуғулланадиган жисмоний фаол ёшларда руҳий касалликларнинг ривожланиш эҳтимоли энг паст бўлади деб топилди.
Олимларнинг фикрича, бу механизмнинг йўли турлича бўлиши мумкин: кайфият учун жавоб берадиган гормонлар даражасини оширишдан тортиб, уйқу сифатини яхшилаш ва ўзига бўлган ишончни оширишгача. Бироқ, тадқиқот формати аниқ сабаб-оқибат муносабатларини аниқлашни назарда тутмайди. Руҳий саломатлик ва жисмоний фаолият ўртасидаги боғлиқлик узоқ вақтдан бери мутахассислар томонидан ўрганилиб келинмоқда, аммо кенг миқёсдаги ўсмирлар намуналарини ўрганиб чиқадиган тадқиқотлар камдан-кам учрайди.