https://sputniknews.uz/20230501/mirziyoev-toqaev--hukumatlararo-komissiya-yigilishi-34506363.html
Мирзиёев ва Тоқаев Тошкентда ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини муҳокама қилди
Мирзиёев ва Тоқаев Тошкентда ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини муҳокама қилишди.
2023-05-01T13:10+0500
2023-05-01T13:10+0500
2023-05-01T13:10+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
ўзбекистон
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4afaec22e65a3524aaa86a6c84126bd7.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, суҳбат аввалида Тоқаев Мирзиёевни 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.Мирзиёев, ўз навбатида, Қозоғистон етакчиси ва қардош халқини давлат байрами – Бирдамлик куни билан самимий табриклади.Мулоқот чоғида давлат раҳбарларининг қарорларини ўз навбатида амалга ошириш, энг аввало, устувор тармоқлардаги кооперация дастурларини тайёрлаш ва бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Шу муносабат билан ҳукуматларга шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилди.Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9d2adb0eba850f40f8882abfc18786e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев қасим-жомарт тоқаев телефон суҳбати ҳукуматлараро комиссия йиғилиши
шавкат мирзиёев қасим-жомарт тоқаев телефон суҳбати ҳукуматлараро комиссия йиғилиши
Мирзиёев ва Тоқаев Тошкентда ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари телефон орқали икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, суҳбат аввалида Тоқаев Мирзиёевни 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.
Мирзиёев, ўз навбатида, Қозоғистон етакчиси ва қардош халқини давлат байрами – Бирдамлик куни билан самимий табриклади.
Мулоқот чоғида давлат раҳбарларининг қарорларини ўз навбатида амалга ошириш, энг аввало, устувор тармоқлардаги кооперация дастурларини тайёрлаш ва бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу муносабат билан ҳукуматларга шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.