https://sputniknews.uz/20230501/japarov-mirziyoevni-referendumning-muvaffaqiyatli-natijalari-bilan-tabrikladi-34507831.html
Жапаров Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади
Жапаров Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Минтақавий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йилнинг июнь ойида Қирғизистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитга тайёргарлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
2023-05-01T14:14+0500
2023-05-01T14:14+0500
2023-05-01T14:50+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
садир жапаров
қирғизистон
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28232340_0:0:3045:1714_1920x0_80_0_0_4c1926b107dbfd1de742ae164d32959a.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Жапаров Мирзиёевни Конституция бўйича референдумнинг муваффақиятли натижалари ва ушбу тадбир юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилгани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳаларни илгари суришда амалий натижаларга эришилаётгани таъкидланди.Икки қардош халқларни яқинлаштиришда Ўш шаҳрида Бобур номидаги академик театрнинг янгиланган биноси очилгани ва Қўқон шаҳрида талабалар спартакиадаси ўтказилгани муҳим аҳамиятга эга.Минтақавий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йилнинг июнь ойида Қирғизистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитга тайёргарлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
қирғизистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28232340_106:0:2837:2048_1920x0_80_0_0_1eac6605b6a6840fc4c2c34bfda6d69b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистон қозоғистон
Жапаров Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади
14:14 01.05.2023 (янгиланди: 14:50 01.05.2023) Минтақавий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йилнинг июнь ойида Қирғизистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитга тайёргарлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Жапаров Мирзиёевни Конституция бўйича референдумнинг муваффақиятли натижалари ва ушбу тадбир юксак халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этилгани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Саноат кооперацияси бўйича йирик лойиҳаларни илгари суришда амалий натижаларга эришилаётгани таъкидланди.
Икки қардош халқларни яқинлаштиришда Ўш шаҳрида Бобур номидаги академик театрнинг янгиланган биноси очилгани ва Қўқон шаҳрида талабалар спартакиадаси ўтказилгани муҳим аҳамиятга эга.
Давлат раҳбарлари икки мамлакат оқсоқоллари ва ёшлари иштирокидаги Авлодлар мулоқотига пухта тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берди.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йилнинг июнь ойида Қирғизистонда ўтказиладиган кўп томонлама саммитга тайёргарлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.