Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаМолодежная сборная Узбекистана по гребле
Молодежная сборная Узбекистана по гребле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18, U23 ёш тоифалари ҳамда параканоэ йўналишида Осиё чемпионати ўз якунига етди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U18, U23 ёш тоифалари ҳамда параканоэ йўналишида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
C1 200 метр: Владлен Денисов (U23).
Кумуш медаль:
К1 200 метр: Мадинабону Исламова (U23);
К2 200 метр: Камила Малахова, Дилшода Абдураҳмонова (U23).
Бронза медаль:
К2 200 метр: Бобуржон Эрметов, Сарварбек Алибоев (U18);
С2 200 метр: Турсуной Умаралиева, Фарангиз Ортиқбоева (U18);
С2 200 метр: Асадбек Қурбонов, Камрон Шакаров (U18).
Қитъанинг 11 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси U18 ва U23 ёш тоифаларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Ўзбекистонлик спортчилар мазкур йўналишда 26 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғаришди.
Паралимпиячилар эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди.
Янгиликлар лентаси
0