Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида 12 та медаль қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиЎзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида 12 та медаль қўлга киритди
Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида 12 та медаль қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Тошкент мезбонлик қилган енгил атлетика U18 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 12 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
4 кун давом этган мусобақада қитъанинг 40 га яқин мамлакатидан 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Чемпионатнинг сўнгги кунида қизлар ўртасида 2000 метрга стипл-чез югуришида Маҳлиё Муҳаммаджонова 7:10.49 дақиқа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва жамоага учинчи олтин медални тақдим қилди.
Етти кураш баҳсларида 4739 очко жамғарган Анна Чикалова ҳамда диск улоқтириш секторида роппа-роса 54 метр натижа қайд этган Абдуазиз Раҳматуллаев бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0