Апрель ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил этди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишПродукты в корзине, архивное фото
Продукты в корзине, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Апрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил этди. Бундан Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Қайд этилишича, охирги беш йил ичида апрель ойидаги кўрсаткич фақат жорий йилдагина паст бўлган.
Дастлабки тўрт ойда расмий инфляция 3,3 фоизни, йиллик инфляция эса 11 фоизни ташкил этди. Натижада йиллик кўрсаткич ўтган март ойига нисбатан 0,7 фоизга пасайган.
Бу даврда товарлар бўйича инфляция 0,9 фоизни, хизматлар бўйича эса 0,5 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, апрелда озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 0,5 фоизга ошган.
Апрель ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларнинг ўсиши бўйича яна етакчи бўлди — 1,2 фоиз.
Мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича баланд нарх мевалар ва ёнғоқлар (11,5 фоиз), сабзавотлар, илдизмевалилар ва дуккаклилар (17,6 фоиз) ҳамда шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (5,6 фоиз)да кузатилган.
Апрель ойида, йил бошидан бери биринчи марта сабзавотлар, илдизмевали ва дуккакли экинлар нархи 0,8 фоизга пасайган. Хусусан, бақлажон (0,7 фоиз), турп (1,4 фоиз), қовоқ (2,4 фоиз), картошка (2,8 фоиз), кўкатлар (3 фоиз), қалампир (4 фоиз), пиёз (12,4 фоиз) ва бодринг (52,9 фоиз) нархи арзонлашган. Шу билан бирга, лавлаги (4,1 фоиз), саримсоқ (4,5 фоиз), карам (7,8 фоиз), сабзи (13,2 фоиз), помидор (21,3 фоиз) ва банан (39,6 фоиз) қимматлашган.
Турар жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш материаллари бўйича нархлар 2,1 фоизни ташкил этди.
Уй-жой ижараси апрель ойида 0,1 фоизга паст бўлди. Турар жойларга хизмат кўрсатиш бўйича инфляция 2,1 фоизга етди. Дори воситалари эса 1,9 фоизни ташкил этди.
Апрелда ўтган ойдаги каби бензин ва пропан нархларида пасайиш қайд этилди. Бензин нархлари 6,3 фоиз даражасида, пропан 7,1 фоизда шаклланди.
Бу даврда ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари бўйича ўтган ойга нисбатан инфляция 2,7 фоизни, темир йўл ва автомобиль транспортида эса 0,5 фоизни ташкил этди.
Жорий йилнинг апрелида умумий овқатланиш соҳасида инфляция 0,9 фоизни кўрсатди.
Нарх ўсиши фақатгина меҳмонхоналар хизматларида (0,4 фоиз) қайд этилган бўлса, дам олиш марказлари ва санаторийлар хизматлари бўйича нархлар жорий йилнинг мартидаги даражада қолди.
Янгиликлар лентаси
0