Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

Хориждаги муддатидан олдин овоз бериш жараёнларида неча киши иштирок этди?

© Sputnik Посольстве Узбекистана в Москве началось голосование соотечественников
 Посольстве Узбекистана в Москве началось голосование соотечественников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2023
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари мавжуд бўлган 39 та давлатда 55 та референдум участкалари ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихона ва бош консулхоналари томонидан жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси референдумининг муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари амалга оширилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари зич жойлашган 40 та хорижий давлатларда, жумладан Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган шаҳарларда қўшимча равишда жами 1 003 та муддатдан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилди.
Ушбу муддатдан олдин овоз бериш жараёнида 159 276 нафар Ўзбекистон фуқароси ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишди.
Қайд этилишича, хориждаги ваколатхоналар томонидан муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида ватандошлар, хорижий оммавий ахборот воситалари ва чет эл расмийлари иштирокида 500 дан зиёд тушунтиришлар, брифинг ва учрашувлар ташкил қилинди.
“Хориждаги референдум жараёнларини ОАВда ёритилишини таъминлаш мақсадида Россия (Москва, Санкт-Петербург, Владивосток шаҳарлари), Корея Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Туркия давлатларига Ўзбекистон МТРК ходимлари жўнатилди”, - деди вазир ўринбосари.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари мавжуд бўлган 39 та давлатда 55 та референдум участкалари ташкил этилган.
“Хориждаги референдум жараёнларининг дастлабкиси 30 апрель куни юртимизнинг Япония ва Кореядаги дипломатик ваколатхоналарида Тошкент вақти билан соат 04:00 да бошланиб, сўнггиси Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналарда 1 май куни соат 05:00 да якунланишини маълум қиламиз”, - деди Аълоев.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Шарқ ва Осиё мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналарида, хусусан, Япония, Корея Республикаси, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Ҳиндистон, шунингдек, Россия Федерациясининг Владивосток, Новосибирск, Екатеринбург шаҳарларида ҳамда қўшни мамлакатларда овоз бериш жараёни бошланган.
Бугун Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда. Республика бўйича ташкил этилган жами 10758 та референдум участкаси соат 08:00 да очилди. Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкаси ўз фаолиятини олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0